Чет эл валютасидаги қарз бўйича курс фарқини қандай аниқлаш керак
Саволнинг ID си: 33695
Корхона 2025 йилда чет эл валютасида қайтариш шарти билан фоизли қарз олди. Қарзни қайтариш муддати - 2029 йил 1 декабрь. Бухгалтернинг фикрича, 22-сонли БҲМС ҳамда Солиқ кодексининг 297 ва 320-моддаларига кўра, валюта ҳисобварақлари ҳар ойнинг охирги кунидаги Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланиши, ижобий фарқ даромад сифатида, салбий фарқ эса харажат сифатида акс эттирилиши лозим. Ҳуқуқшуноснинг фикрича эса, 22-сонли БҲМСга иловада чет эл валютасидаги айрим операцияларни сўмга қайта ҳисоблаш саналари кўрсатилган бўлиб, чет эл валютасидаги қарзни сўндиришда қарзни сўндириш санаси "чет эл валютасини сўмга қайта ҳисоблаш санаси" ҳисобланади. Яъни, шартномада қарзни тўлаш санаси 2029 йил 1 декабрь бўлгани учун, валютани сўмга ўтказиш санаси ҳам 2029 йил 1 декабрь бўлиб, айнан шу кунда курс фарқи юзага келади.
Ушбу вазиятда ким ҳақ: бухгалтерми ёки ҳуқуқшунос? Қайси ҳолатларда чет эл валютасидаги қарз бўйича курс фарқидан даромад пайдо бўлади? Қарзни ҳар ойнинг охирида қайта баҳолаш керакми ёки 2029 йилда кредитни тўлаш санасида қайта баҳолаш лозимми?
Экспертларнинг жавоблари: