Саволнинг ID си: 3390
Х-корхонасини давлат рўйхатидан ўтказишда ХХТУТ 81100 (тайёрлов ташкилоти) коди берилди. У жисмоний шахслардан гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида (охирги истеъмолчига тайёр шаклда) сотиб олади. Жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоб уларнинг пластик карталарига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Маҳсулотларнинг асосий қисми (яъни 75-80 фоизи) санатория ва хўжалик субъектларига етказиб берилади.
Х-корхонаси ЯСТ тўловчиси бўлган ҳолда солиқни ҳақ суммасидан (товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилган ялпи даромаддан) 33 фоиз ставка бўйича ҳисоблаб чиқаради.
Масалан, Х-корхонаси жисмоний шахслардан гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 1000 сўмдан сотиб олиб бошқа хўжалик субъектларига 1100 сўмдан сотади, бунда харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ (100 сўм) 33 фоиз ставка бўйича солиққа тортилади ҳамда солиқ суммаси 33 сўмни ташкил қилади.
Бироқ, Президентнинг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти улгуржи савдо сифатида қаралади ҳамда уларга улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва солиқ солиш ҳуқуқий нормалари жорий этилади.
Президентнинг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарори 6-бандига асосан Х-корхонаси улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиши ҳамда Президентнинг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 5-бандига кўра ўтказилган савдо операцияларидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўлаши керакми?
Тайёрлов ва таъминот-сотиш ташкилотлари ўртасидаги фарқ нимада?
Экспертларнинг жавоблари: