Кредит қайтмаслик хавфи суғурталанганда банкда даромад юзага келадими
Саволнинг ID си: 34873
Фуқаролик кодексининг:
• 942-моддасига мувофиқ, суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта ҳақидир;
• ФКнинг 241-моддасига кўра, шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин.
Амалиётда банк томонидан ажратилган кредитларнинг қайтмаслик хавфи суғурта қилинганда суғурта шартномасида суғурта қилдирувчи сифатида банк кўрсатилиб, суғурта мукофоти қарз олувчи томонидан тўланмоқда. Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисми 10-бандига кўра, текин олинган мол-мулк (олинган хизматлар) жами даромадлар таркибига киритилиши белгиланган.
Қарз олувчи томонидан тўланган суғурта мукофоти эвазига олинган хизмат банкнинг жами даромади таркибига киритиладими? Қандай солиқ оқибатлари мавжуд?
Экспертларнинг жавоблари: