Бўлиб тўлаш учун қўйилган устама ҚҚСга тортиладими
Саволнинг ID си: 35074
Жамиятимиз 3, 6 ёки 9 ойлик муддатли тўлов қилиш шартида харидорларга маиший техника савдосини амалга оширади. Жамият ушбу ҳолатда харидорга товар етказиб берганда товар таннархи миқдорида фактура расмийлаштиради. Бўлиб тўлаш шартларига биноан қўйилган устама миқдорини бўлиб тўлаш муддатига мос равишда мутаносиб суммага ҳар ой фактура расмийлаштириб, харидорга юборади.
Мисол: Харидор умумий қиймати 1 200 000 сўмлик товарни муддатли тўловга олди. Товар таннархи 1 000 000 сўм ва устама 200 000 сўмни ташкил қилади. Харидор товар олган санада 1 000 000 сўм учун фактура расмийлаштиради, устама суммасини, яъни 200 000 сўмни муддатли тўлов графигига биноан ойма-ой фактура расмийлаштиради.
Ушбу ҳолатда устама суммадан ҚҚС солиғи тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари: