Саволнинг ID си: 36527
2019 йил июль ойида шартнома асосида дўконга бизнинг маҳсулотларимизни сақлаш ва сотиш учун 12 та музқаймоқ музлатгичи топширилган. Кейинчалик дўкон маҳсулот олишни тўхтатгач, музлатгичларни қайтаришни талаб қилдик. Бироқ улар номаълум сабабларга кўра йўқ қилинган. 2022 йилда етказилган моддий зарарни ундириш ҳақида иқтисодий судга мурожаат қилдик. Суд даъвомизни қаноатлантириб, МЧЖдан зарарни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди. Ижро варақаси шу йили МИБга топширилди. Аммо 2024 йилда МИБ " Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан қарздорнинг тўлов қобилияти мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтарди. МИБ ходимлари МЧЖ банкрот бўлиб тугатилганини маълум қилди. Шундан сўнг музлатгичлар қасддан ўзлаштирилган деб ҳисоблаб, ИИБга мурожаат қилдик. Аммо ИИБ суриштирув ўтказмасдан судга мурожаат қилинг, деб жавоб хати берди. Кейин прокуратурага мурожаат қилдик, лекин мурожаат яна ИИБга юборилди. Суриштирувчи МЧЖ директорини чақиришини айтган бўлса-да, якунда жиноят ишини қўзғатиш рад қилиниб, яна судга мурожаат қилиш ҳақида жавоб хати берилди.
Суд қарори мавжуд бўлса-да, МЧЖ банкротлиги сабабли зарар ундирилмай қолмоқда. Бу ҳолатда суд қарори ижросиз қолиб кетадими? Етказилган зарарни ундиришнинг ёки айбдор шахсни жавобгарликка тортишнинг қонуний йўллари борми?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock