Заргарлик буюмларини онлайн НКМ орқали сотишда МХИК

Саволнинг ID си: 37233
Корхона аҳолига заргарлик буюмларини чакана сотади. Етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида товарлар электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича қабул қилинади. «Кулон KQG Au 585» товарининг электрон ҳисобварақ-фактураларида 07108001011000000 — заргарлик буюмларини тайёрлаш учун олтин хом ашёси ва 07113002004000000 — олтиндан тайёрланган кулон МХИКлар кўрсатилган. Электрон ҳисобварақ-фактурадаги миқдор умумлаштирилган ҳолда кўрсатилган, буюмларнинг граммдаги оғирлиги эса спецификацияда алоҳида берилган.
1. Кулонларни онлайн НКМ орқали чакана сотишда қайси МХИК қўлланилиши керак? 2. 07113002004000000 МХИК қўлланилганда товар миқдори донадами ёки граммда кўрсатилади? 3. Электрон ҳисобварақ-фактурада миқдор умумлаштирилган, спецификацияда эса буюмларнинг оғирлиги алоҳида кўрсатилган бўлса, товарларни ҳисобга олиш ва сотишда қайси ҳужжатлар асос бўлади? 4. Онлайн НКМ чекида буюмнинг тури, олтин пробаси (585), оғирлиги ва дона сони қандай акс эттирилиши керак?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock