Саволнинг ID си: 4281
Акциядорлик жамиятимизда 300 дан ортиқ акциядор мавжуд. Жамият Устав фонди миқдори АЖ лари учун белгиланган миқдорда шакллантирилган. Жамиятнинг молиявий ҳолати барқарор.
Бугунги кун бозор талаби жамиятда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари турларини янгилаб боришни такозо қилмокда. Жамиятимизда ушбуга таълуқли масалаларни ечиш учун қисқа муддатда жамият акциядорларининг умумий йиғилишини чақириш лозим бўлганда, жамиятга тегишли қонун талабларини бажариш мушкул бўлмоқда. Жамият фаолияти давомида вужудга келадиган умумий йиғилиш ваколатига тегишли масалаларни тез ҳал этилиши учун йирик акция пакетига эга бўлган жамият акциядорларидан бири жамиятни масъулияти чекланган жамиятига айлантириш таклифи билан чиқмоқда.
Ўтган йиллар давомида умумий йиғилиш ўтказилиши хақида жамият томонидан оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар берилиши ҳамда акциядорларнинг жамиятга маълум манзиллари (депозитариядан олинган реестрда кўрсатилган манзиллар) га хабарномалар юборилишига қарамасдан, умумий йиғилишларда акциядорларнинг 30-50 нафар (йиғилиш ўтказиш учун кворум ҳамда масалаларни ҳал этиш учун овозлар етарли) га яқинигина иштирок этиб, колган акциядорлар эса умумий йиғилишида иштирок этмасдан келмоқдалар. Йиғилишда иштирок этмаётган акциядорларнинг аксарияти жамиятимиз билан узоқ вақт алоқада бўлмаган.
Юқоридаги ҳолатда, 1) акциядорлик жамиятини масъулияти чекланган жамиятига айлантириш қай тартибда амалга оширилади, 2) умумий йиғилишда АЖ ни МЧЖ га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинганида:
- МЧЖ айлантиришга рози бўлган акциядорлар сони 50 нафардан ошиқ бўлганида умумий йиғилишнинг АЖ ни МЧЖ айлантириш тўғрисидаги қарори қай тарзда ижро этилади;
- умумий йиғилишда сабабсиз тарзда иштирок этмаган ҳамда жамиятдан ўз акцияси хақини тўлашни талаб этмаган акциядорларнинг АЖ да акциядор мақомига нима булади, улар билан қай тарзда хисоб-китоб қилинади.
АЖ вакили
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг