Саволнинг ID си: 4673
1-савол: МКнинг 99-моддаси 2-қисмига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин деб кўрсатилган. МКнинг 97-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳам ходим ва иш берувчи ўртасида эришилган келишувга кўра ҳам номуайян муддатга ҳамда муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятини беради.
Ўз ҳоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда томонлар фақат уни ходим тегишли ариза берган кундан бошлаб икки ҳафта бекор қилишнинг муайян санасига нисбатан келишувга эришадилар, бу сана икки ҳафталик муддатни ўз ичига олади, бу муддатдан ошиб кетмайди.
МКнинг 97-моддаси 1-бандида эса бундай чеклов муддатга эга бўлмаслиги ҳамда келишув ўзаро бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, МКнинг 99-моддаси 1-бандига асосан икки ҳафта олдин иш берувчини хабардор этган ҳолда ариза ёзиб, меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
МКнинг 99-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 1-қисм 1-банди ўзаро фарқ қилса, меҳнат шартномаси қайси моддага асосланиб бекор қилинади: МКнинг 99-моддаси 2-қисми ёки 97-моддаси 1-қисм 1-бандими?
МКнинг 97-модда 1-бандида томонлар ёзма равишда ўзаро келишуви бўлиши керакми? Агар 97-модда 1-бандига асосан ўзаро ёзма келишуви керак бўлса, МКнинг 99-моддаси 2-қисмида нима бўлади? Шу билан бирга, МКнинг 107-моддасида меҳнат шартномаси буйруқ расмийлаштиришда МКнинг 87, 89, 97, 100, 105 ва 106-моддалари асос қилиб кўрсатилган, бироқ ходим МКнинг 97-модда 1-қисм ва 2-қисми акс этган мазмунлар МКнинг 107-моддасида назарда тутилмаган. Буйруқ расмийлаштирилаётганида қайси модда асос қилиб кўрсатилади? Асосни нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўла оладими?
МКнинг 99-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 1-қисм 1-банди ўзаро фарқ қилса, меҳнат шартномаси қайси моддага асосланиб бекор қилинади (МКнинг 99-моддаси 2-қисми ёки 97-моддаси 1-қисм 1-бандими?)? МКнинг 97-модда 1-бандида томонлар ёзма равишда ўзаро келишуви бўлиши керакми? Агар 97-модда 1-бандига асосан ўзаро ёзма келишуви керак бўлса, МКнинг 99-моддаси 2-қисмида нима бўлади? Шу билан бирга, МКнинг 107-моддасида меҳнат шартномаси буйруқ расмийлаштиришда МКнинг 87, 89, 97, 100, 105 ва 106-моддалари асос қилиб кўрсатилган, бироқ ходим МКнинг 97-модда 1-қисм ва 2-қисми акс этган мазмунлар МКнинг 107-моддасида назарда тутилмаган. Буйруқ расмийлаштирилаётганида қайси модда асос қилиб кўрсатилади? Асосни нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўлаоладими?
Тошкент шахар тиббий маслахат диагностика маркази ДУК катта юрисконсульти Тулкин Абдуллаев
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг