Саволнинг ID си: 5478
"Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматлари кўрсатиш маркази" давлат корхонаси ("МХКМ"ДК) томонидан мижозларга (юридик шахсларга) кўрсатилган метрологик хизматлар учун шартнома асосида банк орқали пул ўтказиш йўли билан тўловлар қабул қилиниб келади. 1-ҳолат: Ҳозирги кунда мамлакатимизда иш юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари буюртмалари бўйича шартнома тузилганда уларнинг ҳисоб рақамларида пул маблағлари йўқлиги ёки ҳисоб рақамлари картотекада турганлиги(банд солинганлиги) муносабати билан улар бизнинг корхонамиз томонидан кўрсатилаётган метрологик хизматлар учун ҳисоб рақамларидан пул ўтказиш имкониятига эга бўлмасдан қолмоқда. Шундай ҳолда мазкур тадбиркорлик субъекти корхона муассиси ёки таъсисчиларидан бири шахсан ўзи эканлдигини билдириб банк шахобчаси орқали бизнинг корхона ҳисоб рақамимига нақд пул шаклида пул тўлаш имкониятини беришни, шунингдек, бизнинг корхона олдида келиб чиқаётган қарздорлигини кафиллик шартномаси орқали бошқа жисмоний шахс орқали нақд пул шаклида тўлаш имкониятини беришни сўрамоқда. 2-ҳолат: Корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлимаса, келгусида келиб чиқадиган қарздорлиги учун бошқа корхона билан кафиллик шартномаси тузиб, пул ўтказилси ушбу корхона (учинчи шахс) орқали келиб тушадиган пул маблағини қабул қилишимиз мумкинми? Амалдаги қонунчиликда бир қатор тартиблар ўрнатилган бўлиб, бу тартибларда қонун ҳолларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно деб кўрсатилган бандларни қандай қўллаш мумкин? Чунки, юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича қуйидаги тартиблар белгиланганлиги маълум бўлмоқда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1994 йилдаги “МУОМАЛАДАГИ НАҚД ПУЛЛАРНИ КАМАЙТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА” ги 356-сон қарорида “ мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади”, деб кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.1996 йилдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи
1-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси юридик шахслардан кўрсатилаётган хизиматлар учун банк орқали нақд пул қабул қилиш масаласини қандай тартибда, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин бўлади? 2-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси буюртма берган корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаса, пул маблағи мавжуд учинчи шахс тўловни амалга оширишга рози бўлганида, улардан пул маблағи ўтказилишини қандай тартибда ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин? Бериладиган жавоб ва ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирилади.
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock