Саволнинг ID си: 6029
"Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси ("МХКМ"ДК)жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида метрология хизматлари, яъни, ўлчаш воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш, сертификатлаштириш каби хизматлар кўрсатади,
Юридик шахслар томонидан шартнома асосида олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилганидан ва мавжуд ўлчаш воситалари, приборлари етказиб берилганидан кейин 15 иш кунида хизматлар кўрсатилади.
Айрим ҳолларда юридик шахслар томонидан шартномага кўра 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиб, ўлчаш воситалари, приборлари етказиб берилмаганлиги учун хизматлар кўрсатиш имконияти бўлмай қолади.
Шартномага кўра "МХКМ" ДК нинг метрологик хизмат кўрсатиш мажбурияти 2-томон мажбуриятларини бажарганидан кейин, яъни, 100 фоиз тўлов амалга оширилганидан ҳамда ўлчаш воситаси, приборлари етказиб берилганилдан кейин келиб чиқади.
Шундай ҳолда қайд этилгани каби айрим юридик шахслар шартнома тузиб, 100 фоизни тўловни амалга ошириб, ўлчаш воситалари, приборларини етказиб бермаганлиги туфайли "МХКМ"ДКнинг мажбуриятлари келиб чиқмайди ва ўтказилган 100 фоиз тўлов ҳам қайтарилмасдан қолиб, шартнома муддати тугайди. Бундай ҳолатда кредиторлик қарзининг вужудга келган вақтини қандай ҳисоблаш мумкин.100 фоиз тўлов амалга оширилгани учун кредиторлик қарз вужудга келди деб ҳисоблаш учун корхонанинг ўлчаш воситалари етказиб берилмаганлиги учун "МХКМ"ДКнинг мажбурияти юзага чиқмаган ва ва хизматни бажаришнинг имкони ҳам бўлмайди.Лекин, кредиторлик қарз ҳисобланиб келади. Корхона 100 фоиз тўловни амалга ошириб, 90 кун ўтиб кетганидан кейин ҳам, муддати ўтган кредиторлик қарзи келиб чиққанидан кейин ўлчаш воситаларини олиб келади ва бизнинг корхона томонидан хизмат кўрсатиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 йилдаги 1154-сонли фармонининг 2-бандида фақат муддати ўтган дебиторлик қарзларига йўл қўйган корхона раҳбарларига чора кўрилиши белгиланган.24.01.1996 йилдаги 1363-сонли фармонга кўра муддати ўтган кредиторли
Қайд этилган ҳолат тарифига кўра шартнома тузган корхона томонидан 100 фоиз тўлов олдиндан амалга оширилганидан кейин ўлчов воситасини етказиб бермаганлиги учун "МХКМ"ДК корхонасининг шартномавий мажбурияти келиб чиқмаган бўлса, Қайси норматив ҳужжатга асосан кредиторлик қарзи қачон вужудга келади, қачон муддати ўтган кредиторлик қарзи деб ҳисобланади.Шартномага кўра мажбурият келиб чиқмаган бўлса, шартноманинг 2-томони ҳисобланган корхона пул ўтказганилдан кейин кейинги мажбурияти бўлган ўлчаш воситасини етказиб бермаган бўлса, "МХКМ"ДК раҳбарларининг маъмурий жавобгарлиги келиб чиқадими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг