Саволнинг ID си: 6315
Жамиятимиз кичик корхоналар тоифасига киради ва ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Бизни жамият ҳамда яна иккита кичик корхона тоифасига кирган жамиятлар биргаликда – ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида, ҳар бири алоҳида таъсисчи сифатида Қозоғистон Республикаси Алматы шаҳрида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи Савдо уйини очдик. Янги очилган Савдо уйининг таъсис хужжатларида - унинг устав фонди Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига шакллантирилиши қайд этилган. Шу муносабати билан бизларга қуйидаги саволларга ёзма равишда жавоб беришингизни сўраймиз. 1. Савдо уйи очилганлиги муносабати билан, уни ташкил этишда қатнашган ҳар бир иштирокчи корхона Божхона, ТИАИСВ ва Солиқ идорларига қандай хужжатларни (хабарнома тариқасида) ва қайси муддатларда тақдим қилишлари керак? 2. Янги очилган Савдо уйини устав фондини Ўзбекистонда фаолият юритаетган кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қиймати ҳисобига шакллантириш бўладими? Бу ҳолатларда қандай хужжатлар расмийлаштирилиши керак? Устав капиталини шакллантириш учун экспорт қилинган маҳсулотлар қийматига Савдо уйи томонидан тўловлар амалга оширилмайди. 3. Устав фондини шакллантириш учун экспортга жўнатилган маҳсулотлар қийматига Ўзбекистонда фаорлият юритаетган иштирокчилар солиққа тортиладими? 4. Бундан кейинги фаолият давомида иштирокчилар экспортга маҳсулотларни жўнатиш (экспорт қилиш) учун Қозоғистондаги Савдо уйи билан контракт тузишлари керакми? Ушбу холатларда юборилиши лозим бўлган маҳсулотлар қиймати учун Савдо уйи томонидан Ўзбекистондаги таъсисчиларга олдиндан 100% тўлов қилиши керакми ёки бошқа шартлар мавжудми?
Чел элда Савдо уйини ташкил этиш хужжат билан қайси тартибда расмийлаштирилади? Савдо уйининг устав фондини таъсисчи корхоналар маҳсулоти ҳисобига шакллантиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу холатларда солиқ оқибатлари келиб чиқадими? Савдо уйи номига маҳсулотларни экспорт қилиш хужжат билан қайси тартибда расмийлаштирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock