Саволнинг ID си: 6372
Туман ҳокимлиги билан тузилган «Ер майдонини узоқ муддат ижарага бериш» шартномаси бекор қилиниши муносабати билан бизнинг фермер хўжалигимизга тегишли ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган. Шунга қарамай биз ер майдони бўлмасада, томорқамизда ва ўзга фермер хўжалигида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўшни фермер хўжалиги билан хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага асосан мазкур фермер хўжалик ерларига ўтказиб (экиб,парваришлаб) бердик ва тегишли хизмат ҳақимизни олдик ва мазкур даромаддан солиқ тўловини амалга оширишга тайёрмиз. Бироқ туман солиқчилари ер майдони туман заҳирасига қайтарилгач, фермер хўжалигини беркитиш-тугатиш шартлиги ва бу лицензиясиз фаолият кўрсатиш эканлигини таъкидлашмоқда ва бунга жарима қўллашмоқчи.
1. Мавжуд ер майдони туман заҳирасига қайтарилгач фермер хўжалигини тугатиш-беркитиш шартми ёки фермерлик хўжалиги хизмат кўрсатиш фаолиятини давом эттирса бўладими?
2. Қандай ва қанча миқдорда солиқ тўлашимиз лозим бўлади?
Экспертларнинг жавоблари: