Саволнинг ID си: 6569
Жиззах вилоят хўжалик судининг 2014 йил 7 ноябр кунги ижро варақасига асосан ундирувчи Жиззах Полимер Пласт МЧЖ фойдасига Хоразм глобал конструкцион МЧЖдан жами 121 655 345 сўм ундириш кўрсатилган ушбу ижро ҳужжати Хоразм вилоят Хазорасп туман суд ижрочилар бўлимига 2014 йил 19 декабр куни ижро қилишлик учун юборилган бўлиб ушбу ташкилотдан суднинг қарорига асосан бўлим иш юритувида Хозараст туман ДСИ фойдасига 886 063 470 сўм, Хоразм вилоят божхона бошқармаси фойдасига 2 268 319 747 сўм, давлат фойдасига 73 099 210 сўм давлат божи, ОАТб Саноат қурилиш банк фойдасига 963 000 000 сўм, Рустам қурилиш монтаж сервис МЧЖ фойдасига 40 845 265 сўм, Улкан қурилиш махсус сервис МЧЖ фойдасига 231 398 035 сўм, Нуроний техно химоя ШК фойдасига 10 877 911 сўм ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари мавжуд бўлиб, қарздорга тегишли мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағи тақсимланиши кўрсатилган. Хоразм вилоят суд департаментининг 2016 йил 28 апрел кунги маълумотига кўра мол-мулк сотувидан 544 000 000 сўм келиб тушган ва пул маблағлари Қонунинг 80-моддасига асосан тақсимланганлиги маълум қилинган бўлсада, жамиятимиз фойдасига ундирув амалга оширилмаган қолган ундирувчилар ўртасида маблағ тақсимланган.
Суд департаментининг ушбу ҳатти ҳаракати қонунийми? "Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунинг 80-моддаси талаблари бузилмаганми? 80-модда билан ишлаш, яъни маблағни тақсимлаш йўриқномасида ушбу ҳолат юзасидан қандай кўрсатма берилган?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock