Саволнинг ID си: 6748
Алкогол маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс ДСИга «Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби»ни топширади. Ушбу ҳисоб-китобда энг кам иш ҳақи миқдорига каррали равишда йиғим суммаси ойма-ой акс эттирилади. Маълумки, ушбу йиғимнинг бир қисми, масалан 5 фоизи рухсат гувоҳномасини берувчига, қолган қисми, яъни 95 фоизи ДСИга кўчириб берилади.
1. ДСИга тақдим қилинадиган «Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китоби»нинг йиғим ставкасида ЭКИҲнинг 5 баробари (шаҳарлардаги йиғим миқдори) қўйиладими ёки 4,75 баробарими (йиғимнинг 95 фоизи)?
2. Ҳисоб-китоб топширилгандан кейин, белгиланган йиғим суммаси олдиндан тўланган ва ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда аниқлаштирилган ҳисоб-китоб қайта топшириладими ва юзага келган йиғим суммасининг фарқи тўлаб берилади?
Экспертларнинг жавоблари: