Саволнинг ID си: 7522
Икки томонлама тузилган пудрат шартномасида ишларнинг бошланиш ва тугаллаш муддатлари белгиланмаган. Шунингдек, ишлар бажариш жадвали шартномага илова қилинмаган, фақатгина шартноманинг амал қилиш муддати белгиланган. Мазкур амал қилиш муддатининг 90% ўтиб бўлган, бироқ қурилиш ишлари хали бошланмаган хам. Шартномада шартномани бекор қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра буюртмачи шартномани бекор қилишни талаб қилса, пудратчи шартноманинг умумий суммасининг 10% миқдорида маблағни ушлаб қолиши белгиланган. Шартномага мувофиқ буюртмачи шартнома имзоланган куни 25% бўнакни тўлаган. Пудратчига нисбатан ишонч йўқолганлиги сабабли Буюртмачи тўлаган бўнакини қайтариб олиб, у билан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларини тугатмоқчи.
1. Пудрат шартномасида шартноманинг амал қилиш муддати ва ишларнинг бажарилиш муддати бири биридан фарқ қиладими? 2. Мазкур холатда буюртмачи ишларни бажарилиш муддати белгиланмаганлиги сабабли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан судга даъво билан чиқиши асослими? 3. Агар мазкур холатда шартнома ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаса, судга хақиқий бўлмаган битимни ҳуқуқий оқибатларини қўллашни, яъни тўланган бўнакни қайтариб олишни сўраб даъво талаби қўйган маъқулми? 4. Мазкур холатда давлат божи фукаролик ишлари бўйича судга энг кам ойлик иш хакининг 50% тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock