Саволнинг ID си: 7525
Хозирги кунда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 10 ноябрдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Лойиха-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиб тўғрисида” ги низоми бўйича буюртмачи ва лойихачи ташкилотлар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Бизда хозирда асосан коллектор ва зовурларни тизимли таъмирлаш ва тиклаш, каналларни реконструкция қилиш лойихалари бажарилмоқда. Лойихалаш босқичида лойихачи томонидан топогеодезия қидирув ишлари бажарилиб ушбу асосида лойиха-смета хужжатлари тайёрланмоқда.
Низом бўйича лойиха-қидирув ишларининг қийматини аниқлаш, лойихалаш ва қурилиш объектининг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб объект қурилиши қийматидан фоиз хисобида аниқлаш келтирилган. Ушбу фоиз хисобида аниқланган қиймат лойиха-қидирув ишларининг тўлиқ қиймати хисобланадими ёки унга лойиха таркибида хисобга олинмаган ишларнинг (топогеодезия қидирув ишлари, объектнинг жорий нархлардаги қийматини аниқлаш...) қиймати хам қўшиладими? Ушбу масала юзасидан аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock