Саволнинг ID си: 7779
Отамга Тошкент вилоятидаги туман хокимининг 1994 йил 31 январдаги карорига асосан уч гектар сугориладиган майдон дехкончилик ва чорвачилик махсулотлари етиштириш йуналишида дехкон фермер хужалиги ташкил этиш учун берилган эди. Фермер хужаликка кушиб 2005 йил отам вафотидан сунг хужалик аъзолари карори билан хужаликни бошкариш менга юклатилди. 2007 йил тендерда хужалик аъзоси онам катнашиб 16,7 гектар ер пахта галла йуналишида кушиб берилди. 2008 йил апрель ойида хужаликка лизинг асосида 3 йил муддатга 2107 транспортини олдик. 2008 йил октябрь ойида Президент қарори асосида бизнинг хўжалигимиз ерлари бошқа фермер хўжалигига бириктириб бизнинг хужалигимиз тугатилиши тўғрисида туман хокими қарор чиқарди. Мен туман прокурорига ариза билан мурожаат килган эдим, прокурор туман хокими қарорига протест келтирди ва туман хокими хужаликнинг қисман майдонини қайтариб бериш тўғрисида қарор чиқарди ва қарор ижросини таминлашни уз муовинига юклади, лекин қарор бажарилмади. Қарор вилоят хокимлигига тасдиг учун юборилмади. Ҳозирги кунда хўжаликка хизмат кўрсатувчи Халқ банки хўжаликнинг хисоб рақами турганлиги учун мен шартнома қилмаган бўлсам хам абонент тўлови учун 1 300 000 сум пул ҳисоблаяпти ва 2008 йилги пахта ҳосили учун 540 000 сум қарздорликни тўлашликни айтаяпти. Мен хужаликни ихтиёрий тугатмокчиман.
Халк банкининг менга қарздорликларни тўлаш ҳақида куяётган талаби қонунийми ва фермер хўжалигини қандай тугатишим ҳамда лизингга олинган транспортни ўз номимга қандай ўтказишим мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock