Саволнинг ID си: 7831
1-масала. Мен туман тиббиёт бирлашмасида 1 ставка асосида ультрадиагностика текшируви шифокори вазифасида соат 900дан 1600гача (6 соат) ишлайман.
Туғруқ бўлимида 0,5 ставка врач неонатолог вазифасида тунги навбатчиликда хам тураман. Навбатчилик кунлари асосий ишимдан ажралган ҳолда соат 900дан эртаси куни соат 0900гача (24 соат) навбатчиликда бўламан (ҳафтада бир сутка, бир ой давомида тўрт сутка тунги навбатчиликда ишлайман).
Навбатчиликдан чиққандан кейин бир сутка дам олгандан сўнг ўзимнинг асосий ишимга тушаман. Масалан, 2016 йил октябрь ойи давомида асосий ишимда 126 соат, навбатчилик асосида 96 соат, жами 222 соат ишлаганман.
Маъмурият томонидан тунги навбатчилигим бўйича 30 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилиб, шу асосда ҳақ тўланаётган экан. Кадрлар бўлимига мурожат қилсам, улардан тайинли жавоб ололмадим.
2-масала. Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида НИЗОМ»га 2-илова «Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлганлиги муносабати билан уларда ишлаш ходимлар тариф ставкаларига қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек лавозимлар РЎЙХАТИ»нинг III бўлимида Туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари: Врач-неонатологлар тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар рўйхатига киритилган.
2012 йил бошидан менга устама тўлаш бекор қилинди. Сабабини сўраганимда, лавозим маошига 25 фоиз устама туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари врач-неонатологларга белгиланиши, мен эса туғруқ бўлимида врач-неонатолог вазифасида ишлаётганлигим сабабли рўйхатга тўғри келмаслиги натижасида назорат-тафтиш бошқармаси томонидан ўтказилган текшириш натижалари якунига кўра бекор қилинганлиги билдирилди.
1-савол: Менинг тунги навбатчиликда туришим ҳамда тунги навбатчиликдан кейинги куни асосий ишимда бўлмаслигим тўғрими? Асосий иш вақтимда ва тунги навбатчиликда жами ишлаган иш соатларим Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган 2016 йил учун иш вақтининг меъёридан ошиб кетишига йўл қўйиладими? Кадрлар бўлими томонидан навбатчилик ҳақидаги буйруқ қай мазмунда расмийлаштирилиши лозим эди? Шу ўринда иш берувчининг ҳатти-харакатлари қанчалик қонуний? Масаланинг қонуний ечими қандай бўлади?
2-савол: мен врач-неонатологга тўлананиши керак бўлган 25 фоизлик устама бекор қилиниши тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг