Саволнинг ID си: 8241
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1026, 2001 йил 13 апрель)га асосан ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига мазкур ҳудудлардаги бюджет ташкилотларидаги ишланган вақт ёки ҳақиқатда ишланмаган бўлсада иш жойи сақланган давр кириши белгиланган. Амалиётда мазкур устамани ҳисоблашда турли муаммоли вазиятлар юзага келади.
1. Бу устама иш стажи учунгина бериладими ёки узлуксиз бўлишига ҳам эътибор бериладими? Яъни маълум бир давр мазкур ҳудудда бўлмаган бюджет ташкилотида ишлаш, мазкур ҳудуддаги бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотда ишлаш ёки бўлмаса умуман ҳеч қаерда ишламаслик устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини қайтадан нолдан бошлашга сабаб бўладими? 2. Устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи мазкур тўртта ҳудуд бўйича умумий амал қиладими ёки уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ҳисобга олинадими? Яъни Учқудуқ шаҳридаги бюджет ташкилотида маълум бир давр ишлагандан сўнг Зарафшон шаҳридаги бюджет ташкилотига ишлашга ўтса, бу ерда устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига Учқудуқ шаҳридаги иш стажи ҳам ҳисобга олинадими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг