Саволнинг ID си: 8353
Хусусий корхона асосий фаолияти тиббий хизмат (УТТ хизмати). ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Корхона томонидан жами 33 719,6 минг сўмлик 3 хил тиббий асбоб-ускуналар, яъни Ультратовушли диагностик сканер (2007 йилда харид қилинган, хариж қиймати 9 000,0 минг сўм, қайта баҳолашлардан кейинги қиймати 14 224,4 минг сўм), Сономед-315 тиббий диагностика аппарати (2013 йилда харид қилинган, харид қиймати 6 800,0 минг сўм, қайта баҳоланган қиймати 6 895,2 минг сўм) ва Medison Sonoace 6000c ультратовуш диагностика аппарати (2014 йилда харид қилинган, харид қиймати 12 600,0 минг сўм) харид қилинган. Ускуналарни қайта баҳолаш охирги марта 2014 йил 01 январь ҳолатига амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ПФ-3923-сон Фармони 7-банди билан 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган бўлиб, бунда бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтириш кераклиги белгиланган. Солиқ имтиёзи ҳисобини юритиш “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 2005 йил 02 апрелда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Корхона томонидан 2011-2016 йиллар давомида юқоридаги Фармонга асосан жами 12 022,1 минг сўмлик солиқ имтиёзи қўлланилиб, 1463-сон Низомнинг 8 бандига асосан солиқ (ЯСТ) имтиёзи қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаш
ПФ-3923 га мувофиқ тиббиёт корхонаси томонидан солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланилганми ва бухгалтерия проводкалари билан белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилганми?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг