Саволнинг ID си: 9164
Солиқ органи томонидан ташкилотда текшириш ўтказилди. Текшириш натижасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоботи нотўғри топшириб келинаётганлиги маълум бўлди. Амалда ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ ўтказиб берилган. Аммо ҳисоботда ҳисобланган солиқ суммаси амалда ҳисобланган солиқ суммасидан кам кўрсатилган.
Шу сабабли ҳеч қандай қўшимча солиқ тўланиши далолатномада кўрсатилмади, лекин солиқ ҳисоботида суммалар кам кўрсатилганлиги ва аслида кўрсатилиши керак бўлган суммалар ўртасидаги фарққа нисбатан 10% давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш жамғармасига тўлов тўлаш кўрсатмаси берилди.
Ҳисобот нотўғри топширилиши натижасида тегишли фарқ суммага нисбатан 10% миқдорида тўлов солиқ органларини ривожлантириш махсус жамғармасига тўлашни талаб этиш тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари: