Жавоб берамиз

Прописка қилиш

Сохта прописка


Биринчи навбатда кўрсатган шахсингиз билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФРБ) сизнинг манзилингиз бўйича сохта пропискага муҳр босилганлиги далили юзасидан мурожаат қилишингиз лозим.

Вилоятларда рўйхатга олинган фуқароларнинг Тошкентда кўчмас мулк сотиб олиши мумкинлиги


2020 йил 1 апрелдан кўчмас мулк сотиб олишда Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкентда рўйхатга олинганлиги талаб этилмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига вақтинчалик прописка қилиш бўйича қандай қонун ҳужжатлари мавжуд? Ҳозирги вақтда вақтинчалик пропискага қўйиш шартлари тўғрисида маълумот берсангиз.


Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади.

Мен Тошкентда яшайман. Яқинда вилоятда эрим вафот этди. Ҳозир менга эрим вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома керак. Қаерда дафн этилганлигини биламан, бироқ ҳеч қандай ҳужжат топмадим. Эримнинг ўлим гувоҳномасини олиш учун нима қилишим кераклиги ҳақида маълумот берсангиз.


Кўрсатилган ҳужжатлар ва ариза билан сиз судга мурожаат қиласиз. Унинг қарорига кўра ФҲДЁ бўлими сизга ўлим гувоҳномасини бериши керак.

Етти йил аввал мен «кўк рангли паспорт» – 5 йил мобайнида яшашга рухсатнома олган эдим. Ҳозир Россияда яшаяпман. Менга ёки уйига мени прописка қилган қариндошимга жарима солинадими? Ёки ушбу ҳужжат 5 йилдан кейин прописка билан бирга бекор қилинадими?


 Пропискадан чиқариш учун сиз Ўзбекистон Республикасига келишингиз ва прописка қилинган жойдаги паспорт столига белгиланган тартибда мурожаат этишингиз керак.

Мен 1999 йил сентябрь ойигача Учқудуқда яшаганман, ўша ерга прописка қилингандим. Ҳозир Пермда (РФ) яшайман. Мендан 1999 йил сентябрь ойигача Учқудуқда пропискада бўлганим қайд этилган маълумотнома талаб қилишаяпти. Мен уни қандай оламан?


Сизга Навоий вилоят ички ишлар бошқармасига хат билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. Маълумотлар архивда сақланган бўлса, сизга зарур маълумотномани беришлари керак.

Men Ro‘yxatninig 11-bandi bo'yicha Toshkent shahriga propiska qilmoqchiman, eshitishimcha, 3 yilgacha nomimga uy-joy ololmas ekanman, agar 3 yil o'tgandan so‘ng nomimga uy-joy olsam, keyinchalik ish joyim o‘zgarsa propiska nima bo‘ladi, shu orada farzandlar tug‘ilsachi?


Сиз номингизга турар жой сотиб олиб ва ўша турар жойга 1-банд бўйича прописка қилинганингиздан кейин, ишингизни ўзгартирсангиз ҳам пропискангиз бекор қилинмайди

Менинг отам 3 йил олдин Рўйхатнинг 2-банди бўйича Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинганлар. Мен ва акам Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатга олинганмиз, отам бизни доимий прописка қилишлари мумкинми?


Сиз ҳам мазкур рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ отангизнинг доимий рўйхатдан ўтган уй-жой майдонига прописка қилинишингиз мумкин.

Тошкентда доимий пропискадаги киши Бекободда (Тошкент вилояти) квартира сотиб олиши мумкинми?


Тошкент вилоятида жойлашган квартира бўйича олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади.

Тошкентда отам вафот этди. Мен келиб меросни (квартира) қабул қилиб олишим керак. Унга доир барча ҳужжатлар, ўлим тўғрисидаги гувоҳнома, калитлар менда. Мен қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам ягона меросхўрман. Ушбу квартирада вақтинча рўйхатдан ўтишим мумкинми?


Фақат сизнинг номингизга кўчмас мулкни мерос қилиб олиш тартибида мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилгандан кейин Сиз доимий прописка қилишни сўраб паспорт столига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Мен Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганман. Тошкент шаҳрига мен доимий прописка қилинишим мумкинми?


Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади. 

Турмуш ўртоғим ўғлимни исми, фамилияси ва отасининг исмини ўзгартирмаган ҳолда фарзандликка олиши ва уни ўз уйига мен билан бир вақтда рўйхатга қўйиши мумкинми?


Демак, сиз аввал фарзандликка олиш масаласини кўришингиз, доимий рўйхатдан ўтиш ҳолатини ҳал этишингиз ва ундан кейин унинг фамилиясини ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик масаласини кўришингиз керак бўлади.

2003 йилдан 2013 йилгача Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганман. 2012 йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилоятидан турар-жой сотиб олганман ва бугунги кунда уша манзилда яшайман Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида доимий прописка килинганман. 2000 йилдан буён Тошкент шаҳрида турли давлат ташкилотларида ишлаб келмоқдаман (СТИР ва ШЖБПҲ Тошкентда очилган). Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка қилинганман. Ўзим сотиб олган, мулк ҳуқуқи асосида менга тегишли бўлган турар-жойга доимий прописка қилинишим қонунийми?


Агар  Сиз Тошкент вилоятида муқаддам доимий рўйхатда бўлиб, юқорида қайд этилган сабабларга (ўқиш, иш, узоқ муддатли хизмат сафари, озодликдан маҳрум этилганлиги) кўра Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган ва Тошкент вилоятига қайтиб келган бўлсангиз белгиланган тартибда Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтишингиз мумкин. 

Meni va qizimni doimiy ro‘yxatdan o‘tkazishni qonuniy talab qilishga haqqimiz bormi?


Турмуш ўртоғингиз турар жой мулкдори ҳисобланиб, сизга ушбу турар жой қонуний тартибда тегишли бўлмаса, турмуш ўртоғингизнинг розилигисиз мазкур уйда доимий рўйхатдан ўтишингиз мумкин эмас.

Мен доимий тарзда бошқа мамлакатда яшайман. Бироқ Тошкентда квартирам қолган. Қариндошим унга ижарачиларни қўйиб, улардан ижара ҳақи олиб турган, бироқ мени бундан хабардор қилмаган. Бундан хабар топгач, у билан уришиб қолдим, ҳозир бир-биримиз билан гаплашмаймиз. Бироқ ижарачилар квартирадан кетишни хоҳлашмаяпти, менга ғалати саволлар беришяпти. Улар турар жойимни тортиб олишмоқчи деб қўрқяпман. Мен Ўзбекистон фуқаросиман, квартира хусусийлаштирилган, унга доир барча ҳужжатлар менда. Уни ўз мулкларига олиш учун ижарачилар нима қила оладилар?


Агар сиз буни қилмасангиз ва квартирангизда ноқонуний равишда яшаётган ижарачиларни мустақил равишда чиқармоқчи бўлсангиз, сизнинг фойдангизга хизмат қилмайдиган кутилмаган вазиятга дуч келишингиз эҳтимоли мавжуд, сизни квартира эгаси сифатида маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин.