Жавоб берамиз

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар

Савол: Кушимча келишувга асосан узаро ухшаш карздорликлар утказилиши хисобига ёпилиши келишилган, шунга асосан валюта контрактлари буйича карздорликларни хисобдан чикариш мумкинми.


Ташқи савдо контрактлар бўйича ўзаро ҳисобга ўтказиш мумкин эмас.

ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракати тўғрими? Автотранспорт воситасини ҳайдашда қандай кийим кийиш тўғрисида талаб борми?


Қонунчиликда автотранспорт воситасини бошқариш мобайнида устки кийим ва оёқ кийим кийишга доир чекловлар қайд этилмаган.

Қонунчилигимизда иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасининг энг кам муддати қанча?


Қонунчиликда меҳнат шартномалари учун энг қисқа муддат бўйича чегаралар белгиланмаган.

Лизинг субъекти бўлиб жисмоний шахс иштирок этиши мумкинми?


Ҳа, мумкин.

Aytingchi, qaynog’amning o’g’li biz bilan yashashini yoki o’zining ham merosda ulushi borligini vaj qilib hovli-joyning ma’lum bir qismiga da’vo qilishi mumkinmi?


Bu uy-joyning dastlab kimga tegishli bo’lganiga bog’liq: butunlay qaynonangizniki bo’lganmi yoki qaynotangiz bilan umumiy birgalikdagi mulk bo‘lganmi?

МИБ ходимининг хатти-ҳаракатлари тўғрими?


Истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг асосан МИБ электр энергияси, табиий газ, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун карздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчини электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Қурилиш объектини якунлаш хамда қурилиш объектини фойдаланишга энди “Б” ташкилот топширишини инобатга олиб, Буюртмачи собиқ Бош пудратчи “А” ташкилотнинг бажарган ишлар ҳақидан ушлаб қолинган 5 фоизлик кафолат суммасини тўлаб бериши керакми ёки қачон тўлаб бериши лозим?


Тўлаб бериши керак, чунки ушбу сумма бажарилган ишлар ҳақидан ушлаб қолинган.

Юқоридаги ҳолатда юборилган хатларни ҳақиқий эмас деб қайтариб юбориш ёки кўрмасдан қолдириш мумкинми? Ташкилотнинг расмий бланкаси рангли қоғозда чиқарилган, типографик усулда рақамланган ёки бошқача ҳимоя белгиларига эга бўлиши керак эмасми? Рангсиз оддий қоғозда чиқарилган бланкаларга муҳр ёки штамп қўйилиши керак эмасми?


Ушбу ҳолатда юборилган хатларни ҳақиқий эмас деб қайтариб юбориш ёки кўрмасдан қолдириш мақбул эмас.

Қанча муддатгача МТМда тарбияланувчи боланинг ўрни сақланиб туради?


Ушбу масала МТМ устави ёки МТМ билан ота-она уртасида тузилган шартномага кўра тартибга солинган бўлиши мумкин.

Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар қайси қонун хужжатлари билан тартибга солинади?


Давлат хизматлари учун тўловлар Давлат божи ставкаларида белгиланган.

Вактинча ишсиз булганлар учун хозирги кунда алимент туловининг микдори канча?


Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Мен пул кўчириш йули билан товар хом-ашё биржаси орқали ёки тўғридан тўғри харидор билан шартнома асосида товарларимни сотишим мумкинми?


Йўқ, мумкин эмас.

Автотранспорт воситасидан бепул фойдаланиш ҳақидаги юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасидаги шартнома нотариал тасдиқланиши керакми?


Ушбу саволга жавоб қонунчиликда қуйидагича тартибга солинган.

Уй-жой кодексидаги "аренда" ва "ижара" сўлари икки хил маънони англатадими? Агар икки хил маънода бўлса "аренда" сўзи қандай маънони англатади?


Фуқаролик кодексига биноан ижара ва аренда атамалари бир маънони англатади.