Жавоб берамиз
Жисмоний шахсларга солиқ солиш
- Имтиёзлар
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари
- Мол-мулк солиғи ва ер солиғи
- Қатъий белгиланган солиқ
Олий ўқув юртида ўқиш учун контракт пули кредит ҳисобидан тўланганида ЖШДС бўйича имтиёз
Ходим 26 ёшга тўлмаган фарзандининг олий ўқув юртида ўқиши учун тижорат банкидан таълим кредитини олган бўлса, ҳамда кредитни қоплаш учун иш берувчи ходимнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳисобидан банкка тўлов қили
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ёлланган жисмоний шахсга хизмат сафари харажатлари тўланмаслиги
1.Март ойида Ўзбекистон резиденти статусига эга бўлган ишчига ушбу ой учун ЖШДС йил бошидан ўсиб борувчи якун билан 12% ставкада ҳисобланадими? 2.Агар ҳисобланса, март ойида ЖШДС манфий (-) қолдиқ билан чиқса, ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китоби ҳамда унинг 5-6 иловалари қандай тўлдирилади?
Солиқ суммаси манфий чиқиши шуни англатадики, ходимда мазкур ойда солиққа тортилиши лозим бўлган даромад мавжуд эмас, мос ҳолда, солиқ суммаси ҳам «0» га тенг бўлади.
1.2019 йилда ушбу тўловлар жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғига тортиладими? 2.Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамига 0.1% миқдоридаги тўлов жами даромаддан ушланадими ёки жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланадиган солиқдан чегириладими?
Жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар ва уларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари СКнинг, тегишинча, 171-моддаси ва 179-моддасида кўрсатилган. ШЖБПҲРга бадаллар ЖШДСдан ушлаб қолинади.
Таъсисчи розилиги билан жамият ҳисоб ракамидан корхонада ишламайдиган жисмоний шахс пластик карточкасига уй-жойини таъмирлаш учун ўтказиб берилган пул маблағи қандай солиқларга тортилади?
Жисмоний шахсга берилган пул ушбу жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади. Корхона фойда солиғи тўловчиси бўлса, ушбу харажат чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.
Жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган мол-мулкнини сотганда қандай солиқлар тўлаш мажбурияти келиб чиқади ва қанча миқдорда тўланади?
Жисмоний шахс ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган махсус техникани (юк кўтариш транспортини) сотса, ушбу жисмоний шахсда солиқ тўлаш мажбуриятлари юзага келмайди.
Жисмоний шахс ўз келининг олий ўқув юртида ўқиши учун контракт пулини тўласа, ушбу сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортиладими?
Жисмоний шахс ўз келининг ўқиши учун пул тўлаганида у солиқ имтиёзидан фойдалана олмайди.
1.Юқоридаги холатда асосий иш жойим ва бошқа жойларда белгиланган шкала бўйича солиқ ушлаб, йил якунида туман солиқ инспекциясига декларация топширсам бўладими? 2.Ушбу ҳолатда корхона томонидан қандай ҳисобот топшириш керак?
Асосий бўлмаган иш жойида ходимга бериладиган даромадни шкала бўйича ЖШДСга тортиш ва йил тугагач ходим солиқ хизмати органига декларация топшириши мумкин.
1.Жимоний шахсга беғараз (текинга) берилган улуш хисобига жисмоний шахсда солиқ тўлаш мажбурияти юзага келадими? 2.Агар солиқ тўлаш мажбурияти юзага келса, солиқни ҳисоблаб чиқиш тартиби қандай бўлади?
Юридик шахс томондан жисмоний шахсга текинга берилган улушлар, пайлар унинг моддий наф тарзидаги даромади бўлиб ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади. Солиқ декларация асосида тўланади.
1. Ходимнинг “бошқа даромадларини” ҳисоблашда 6710 счётининг ишлатилиши аудитор ёки бошқа текширувчиларда бухгалтерия ҳисоби нотўғри ташкил этилган деган фикрни туғдирмайдими? 2. Бундай ҳолатда 6990 счётининг ишлатилиши ҳакида қандай тавсия бера оласиз?
Ходимларнинг барча даромадларини 6710 счётида ҳисобга олиш қонунга зид эмас. Лекин баъзи ҳолатларда жами даромад аввал 6710да ҳисобга олиниб, кейин эса айрим суммалар 6990 счётида акс эттирилиши ҳам мумкин.
Агар жисмоний шахс бир йил давомида ўзига тегишли бўлган иккита ховли-жойни сотса, солик туловлари қай тарзда амалга оширилади?
Жисмоний шахс ўзига тегишли мол-мулкни сотишдан олган даромадига, агар унга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, солиқ хизматига даромадлари ҳақида декларация топшириш орқали солиқ солинади.
Хонамда боқилаётган, ўз мулким хисобланган бу қушларни сотганимда менда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?
Жисмоний шахс ЯТТ сифатида декоратив қушларни кўпайтириш ва сотиш билан шуғулланса, белгиланган ставкада солиқ тўлайди.
Йигирма олти ёшга кирган шахс олий ўқув юртида ўзининг ўқиши учун контракт пулини ўз иш ҳақисидан тўласа Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига асосан бериладиган солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкинми?
Ёши йигирма олтидан ошган талаба ўз иш ҳақисини ўзининг ЎзР олий ўқув юртларида ўқиши учун йўналтирса, у СКнинг 179-моддаси 31-бандида белгиланган солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Ёш бўйича чеклов бундай ҳолатларга тегишли эмас.
Янги ишга қабул қилинган ходим 2018 йил бошида бошқа ташкилотда ишлаган бўлса, унинг аввалги ишлаган корхонасидан иш ҳаки тўғрисида маълумотнома олиб келмаганлиги сабабли максимал ставкада даромад солиғи ушлаш мумкинми?
Жисмоний шахс йил давомида асосий иш жойини ўзгартиганида аввалги иш жойидан ймо дошидан олган даромади ва ушлаб қолинган солиқ суммаси ҳақида маълумотнома олиб келиб бермаса, ундан максимал ставкада солиқ ушлаб қолинади.
Ходимнинг корхонага фарзандининг ўқишига тўлов бўйича қарзини ёпиш учун унинг даромадидан ушлаб қолинаётган иш ҳақига Солиқ Кодексининг 179 - модда 31- бандига мувофиқ имтиёз қўллаш мумкинми?
Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган даромадларига (шу жумладан “суппер контракт” бўйича) солиқ солинмайди.