Жавоб берамиз

Паспорт тизими

Агар Тошкент шахрига вақтинчалик руйхатга куйиш ман қилингани тўғри бўлса мени ўғлим вақтинчалик рўйхатини муддати тугаши билан ишдан бушаши керакми?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага  кўра, фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун – ўқиш даврига) амалга оширилади.

Qozoqiston Respublikasi Fuqarosi (ayol) O`zbekiston Respublikasi fuqarosiga erga tegsa, Qozoqiston Respublikasi fuqarosining O`zbekiston Respublikasi fuqaroligini olish tartibi qanday bo`ladi?


«Ўзбекистон Республикасининг фу­қаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) 17-мод­дасига мувофиқ чет эл фуқаролари уларнинг илтимосномаларига кўра қуйидаги шартларга асосан ЎзР фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин.

 

Эски намунадаги паспортни биометрик паспортга алмаштириш муддати качонгача? Агар ўрнатилган муддатгача алмаштиролмасам нима бўлади?


Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эски намунадаги паспортларининг амал қилиш муддати ўз кучини 2015 йилнинг 31 декабригача сақлайди.

Тошкент вилоятида яшовчи 13 ёшли фарзандимизни Тошкент шаҳридаги махсус мактабда ўқитиш учун Тошкент шаҳрида яшовчи яқин қариндошимиз уй манзилига вақтинчалик рўйхатга қўйишимиз мумкинми?


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 майда 2366-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ Буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги  Йўриқноманинг 11-бандига асосан таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаролар ўқиш даври учун ҳисобга олинади.

2 яшар фарзандини ўз вақтида прописка қилмаганлик учун Ўзбекистон қонун ҳужжатларида қандай жавобгарлик назарда тутилган?


Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш (прописка қилиш) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича, улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

Нима учун паспортда туғилган шаҳарни мамлакат номи билан алмаштиришди? Нега Тошкентда туғилганларга Ўзбекистон эмас, балки Тошкент ёзилади? Паспорт столини асл нусхадан чекинмасликка қандай қилиб мажбур этиш мумкин?


Паспорт тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ биометрик паспорт - Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқлайдиган, шахсий биографик маълумотлар ва биометрик параметрлар билан биргаликда ахборотнинг электрон ифодаловчиси (чип)ни ўз ичига олган ҳужжат.

Менинг бувим Тошкент шаҳрида 2012 йил октябрь ойидан буён доимий рўйхатда туради. Мен ва турмуш ўртоғим Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турамиз. Мен вақтинчалик рўйхат асосида Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 133-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, турмуш ўртоғим эса ЎзМУда ўқитувчи. Мен 2015 октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон буйруғига илованинг 5-бандига асосан Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинишим мумкинми?


АВ томонидан 2012 йил 4 майда 2358-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 5-бандига мувофиқ тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади.

Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.