Жавоб берамиз
Хўжалик фаолияти
- Хўжалик фаолиятини маъмурий тартибга солиш
- Хўжалик фаолияти турлари
- Доимий муассасаларнинг фаолияти
- Ваколатхоналарнинг фаолияти
- Иштирокчилар ва акциядорларнинг фаолияти
- Филиаллар ва алоҳида бўлинмаларнинг фаолияти
- Шартнома муносабатлари
- Ижро ишини юритиш
- Лизинг
- Маҳаллийлаштириш
- Учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик
- Реклама
- Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатиш
- Нарх шакллантириш
Умумий овкатланиш жойларини тунги вактларда (соат22 00 дан 09 00 га кадар) ёки 24 соат ишлашини чекловчи норматив хужжат борми? Агар бор булса кайси хужжат (номи, раками, датасини аник ёзсангиз)? Агар чеклов йук булса, кайси норматив хужжатларга асосан 24 соат ишласа булади?
Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда белгиланади.
Корхонамиз ўз карьеридан олинадиган хом ашё известнякни цемент ишлаб чиқарадиган корхоналарга сота оладими? Агар мумкин бўлса, бунинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари тегишли тартибда лицензия асосида ажратилади
Корхона фаолияти тўхтатилаётганида қандай амалларни бажариш лозим?
Қонунчиликда корхона фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатиш кўзда тутилмаган. Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш ЎзР Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Филиал фаолияти учун алоҳида мухр ва бурчак штампи олишимиз мумкинми? Филиал учун иккиламчи хисоб ракам очсак бўладими? Филиал учун алоҳида лицензия олиш шартми? Ушбу ҳолатда солиқ солиш тартиби кандай бўлади?
Филиалга таркибий муҳр, бурчак штампи берилиши, банк ҳисоб рақами очилиши мумкин, лицензия эса талаб қилинмайди. Филиал солиққа тортилиши унга алоҳида мол-мулк берилишига боғлиқдир.
Ushbu holat bo'yicha xodimga to'lov qanday tartibda amalga oshiriladi?
Ходим томонидан корхона учун қилинган харажатлар қонунда белгиланган тартибда қайтарилади.
1. Юк машинаси жисмоний шахсга тегишли бўлса, у бизга юк ташиш хизматларини кўрсатиши учун уни ишга олишимиз керакми? 2. Агар юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан шартнома имзоласак, юк машинасининг бошқарувчисига товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома расмийлаштира оламизми?
Йўқ, юк ташиш хизматларига буюртма бериш учун машина эгасини ишга олиш шарт эмас. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан шартнома имзолаганда юк машинасини бошқараётган шахсга ишончнома расмийлаштириш мумкин.
1) Масъулияти чекланган жамият ўз балансида бўлган "Нексия" машинасини 6 ой муддатга ўз муҳри ва имзоси билан тасдиқлаб (нотариал тасдиқланмаган) ишончнома беришга ҳақлими? 2) Бу қайси қонун ҳужжати билан тартибга солинади?
Ҳа, масъулияти чекланган жамият тасарруфида бўлган автомашинани бошқариш учун ўз ходимларига ишончнома беришга ҳақлидир.
Уч томонлама шартнома тузиш қонунийми, у кандай тартибда тузилади? Бундай шартноманинг намунаси борми?
Корхонада бош хисобчи мавжуд бўлмаганда, ҳужжатларни қандай расмийлаштириш лозим?
Бухгалтер назарда тутилмаган деган изоҳни бериш шарт эмас деб ҳисоблаймиз, чунки мазкур ҳолатда ушбу вазифани корхона раҳбари амалга ошириши керак.
Якка тартибдаги тадбиркор ўз корхонасига олинган ВАЗ русумли машиналарда ўз махсулотларини харидорларга етказиб бериш фаолияти учун лицензия олиши шартми?
Сиз реализация қилинган товарни, унинг сотиб олувчисига етказиб бериш учун, автомобил транспортида юк ташишга лицензия олмаган ҳолда, ўз автотранспортингизда ташиш ҳуқуқига эгасиз.
Ўзбекистон Республикасида хорижий ва қўшма корхоналарни ташкил қилиш қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади?
Ўзбекистон Республикасидаги хорижий ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳисобланади
Биржа савдолари орқали бюджет ташкилотларига товар етказиб бериш учун қандай ҳаракатларни амалга оширишим керак? Бундай ҳолатда улгуржи савдо учун лицензия олишим керакми?
I. Ҳа, Сиз товар етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтиш ва товарни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида давлат муассасаларига сотиш ҳуқуқига эгасиз.
Ходимларимиз томонидан баннер ясаганлик учун хизмат ҳақини қандай расмийлаштириб тўлаб беришимиз керак?
Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар акцизли товарларни сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ДСИга тақдим этишлари шартми?
Ҳа, шарт. Адлия вазирлигида 2004 йил 26 июлда 1390-сон билан рўйхатга олинган низомнинг талабларига кўра акцизли товарларни сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.
Веб сайтлар, электрон манзиллар яратиш, уларни созлаш хамда электрон дастурлар тайёрлаш ва сотиш фаолиятларини амалга ошириш учун лицензиялар талаб килинадими? Ушбу холатда солиққа солиш тартиби кандай булади?
Электрон дастурни сотиш учун лицензия талаб қилинади, дастур яратилишини ташқил қилган ва унга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуққа эга бўлган юридик шахслар томонидан сотилиши ёки дастурнинг қиймати ускуна (сервер, принтер ва х.к.) қийматига киритилган ҳолатлари бундан мустасно.