Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

МЧЖ устав фонди бир йил ичида тўлиқ шакллантирилмаган такдирда, устав фондини ушбу суммага камайтирилиши тўғрисида қарор қабул қилмасдан, тўлиқ шакллантириш учун бирор чеклов мавжудми?


Муддатларга риоя қилмаган ҳолда устав фондининг шакллантирилмаган қисмини киритганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилмаган.

Маьсулияти чекланган жамият фаолиятини юритиш бўйича қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?


Маъсулияти чекланган жамиятининг фаолиятини юритиш бўйича асосий ҳужжат бу “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги  06.12.2001 й. N310-I-сонли Қонундир.

“В” корхона ўзининг дебиторлик қарзини уч томонлама шартнома тузиш орқали “С” корхонага берса бўладими?

Ташкилотимизда ушбу ҳужжатларнинг асл нусхаси бўлиши шартми? Ташқи иқтисодий фаолиятга оид ҳужжатларга бўлган талаблар ва уларни расмийлаштириш қайси низомга асосан амалга оширилади?


Йўқ, шарт эмас, агарда сизнинг ташкилотингиз шартномани тузиш давомида қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилган бўлса.

Жамиятимизнинг фаолияти қайси фаолият турига киради?


Контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик қайта ишлаш ёки сотиш мақсадида сотиб олаётган юридик шахслар тайёрлов корхонаси ҳисобланади.

Қарз суммасини омбордаги маҳсулот билан қайтарсак бўладими?


Ҳа, бўлади.

Юқоридаги хизматларни кўрсатиш учун лицензия керакми? Ушбу хизматни бажариш учун қандай белгиланган тартиблар мавжуд ва бизда қандай ҳужжатлар бўлиши керак?


Йўқ, сиз эслатиб ўтган иш (хизмат) турлари (кейинги ўринларда - ишлар) лицензияланадиган фаолият турлари қаторига кирмайди.

Жамоат бирлашмаси мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозимми ва жамият Қонуннинг 10-моддаси қайси қисмидаги хўжалик юритувчи субъектлар тоифасига киради?


Жамоат бирлашмаси мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт эмас

Мазкур ҳолатда юридик шахс қайта давлат рўйхатидан ўтишини кутишимиз керакми?


Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, унинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади

МЧЖ юридик манзили ўзгарганлиги сабабли қайси ҳужжатларга ўзгартириш киритиш керак (устав, гувоҳнома, лицензия)? Давлат органларини хабардор қилишимиз керакми ва қанча муддат ичида?


МЧЖнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда, таъсис хужжатларга ўзгартиришлар киритиб, 10 кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказилиши, тегишли солиқ хизмати органига маълум қилиниши ва бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

1. Корхонанинг мулкдор олдидаги 5 000 000 сўм ва 3 000 000 сўм қарзларини хусусий корхонанинг устав фондини кўпайтиришга йўналтириш мумкинми? Бунинг учун қандай бухгалтерия ҳамда хужжатлари расмийлаштирилади ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Корхона мулкдори дан корхона мутахассиси қарз олган (фуқаро сифатида, шахсий мақсадларда). Ушбу Ушбу мутахассиснинг (ўриндошлик асосида ишлайди) иш ҳақи 2 000 000 сўм, яъни корхона унга қарз. Корхона мулкдори ушбу қарздорликни ўз зиммасига мутахассиснинг розилик аризаси ёки хати билан олиши мумкинми? Агар қонун хужжатларида бу жараён таъқиқланмаган бўлса, бухгалтерияда қандай расмийлаштирилади?


Устав фондига олинган ҳиссалар ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди.

Бухоро шахар Ободонлаштириш бошқармасининг бошқарув ходимлари давлат хизматчиси ҳисобланадими ва ВМнинг 3.07.1997 йилдаги "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама хак белгилаш тугрисида"ги 339-сонли қарори билан Бухоро шахар хокимлигининг мустакил бошкармаси сифатида лавозим маошига 40 % устама ҳақ белгилаш мумкинми ?


Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида намунавий низомга кўра, ободонлаштириш бошқармаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан ташкил этилади, вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаси ва мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

“А” корхона экспорт мажбуриятини амалга оширолмай қолганда, ушбу мажбуриятни “Б” корхона воситачилик шартномаси асосида амалга оширса буладими?


Йўқ, икки томонлама тузилган экспорт шартномаси асосида вужудга келган мажбуриятни воситачилик шартнома асосида бошқа ташкилотга топшириш мумкин эмас.

Учта давлатдаги ҳамкорларимизнинг қарздорлик суммаларни 1 та корхоналар розилиги билан қўшимча келишув асосида бирлаштирса бўладими?


Йўқ, турли давлатлар резидентлари блан тузилган экспорт шартномаларини битта қўшимча келишув асосида бирлаштириш мумкин эмас.

Қандай қилиб саунани МЧЖ балансига олсак бўлади?


Қурилиш ишлари корхона томонидан ўз кучи билан ёки пудрат шартномаси (ФКнинг 631-м.) асосида корхона учун бошқа шахслар томонидан бажарилиши лозим.