Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

1. Ушбу фирмани "Хусусий корхона" мақомида дейиш мумкинми? 2. Ушбу ҳолатда фирма таъсисчисига ҳисобланадиган дивидендлар ва улар тортиладиган солиқлар тўғрисида тушунтириш берсангиз.


Фирмалар Қонун билан хусусий корхоналар учун белгиланган талабларга жавоб бермайди. Демак, бир хил статистика кодларига эга бўлсада, “фирма” ёки “хусусий фирма”ни “хусусий корхона” ташкилий-ҳуқуқий шаклига тегишли деб айтиш мумкин эмас.

1.Фермер хўжалигидан боғни ижарага олишимиз мумкинми? 2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишимизда қандай солиқ имтиёзлари бор? 3.Юқоридаги ҳолларда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?


Берилган саволлар қуйидаги қонунчилик нормалари билан тартибга солинади.

1. Агар корона фаолият юритмаса, ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисобламаса бўладими? 2. Менинг оилам- ёш оила. Хусусий корхонага банкдан гаровсиз кредит олишим мумкинми (махсус техника олиб кириш ва қурилиш сохасида хизмат курсатиш учун)?


Йўқ, бундай вазиятда хам ходимларга ўртача иш ҳақи ҳисоблаш керак, чунки МКнинг 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади

Шартномада ссуда ҳисобрақамими ёки асосий талаб қилингунча депозит ҳисобрақами кўрсатилиши керакми?


Шартномада тарафларнинг банк реквизитлари қаторида тўлов келиб тушиши мумкин бўлган барча ҳисобварақлар кўрсатилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Хизмат учун ҳақ пул кўчириш йўли билан ёки корпоратив пластик карточка орқали тўланганда инкассация шартномаси тузиш ва назорат-касса аппаратини ўрнатиш шартми?


Агар сизнинг корхонангиз нақд пул билан муомала қилмаса, банк томонидан инкассация шартномаси ва НКМ ўрнатилган тўғрисида маълумотнома сўралиши ноқонуний хисобланади.

Shartnomaga qo'shimcha kelishuv qilib, unda shartnoma valyutasini sumga o'zgartirishimiz shartmi? Shartnomani qaysi valyutada tuzishga nisbatan cheklov bormi?


2017йил 5 сентябрдан томонлар бундай шартномага қўшимча келишув имзолаб, шартнома суммасини миллий валютада белгилашлари лозим.

Ишлаб чиқараётган маҳсулотимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида корхонамиз номи билан улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ўз маҳсулотимиз номи акс эттирилган дўкон очишимиз мумкинми?


Ўз маҳсулотингиз номи акс эттирилган дўкон очишингиз мумкин.

Юридик шахс тайёр маҳсулот сотишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириши лозим?


Тарафларнинг керакли ҳужжатлар рўйхатини ўзлари белгилаб, одатда ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома, маълум фаолиятни олиб бориш учун лицензия ёки рухсатнома сўралади.

Ҳайдовчиларга тоифа (даража) тўлаш тўғрисида йўрқнома ёки бирор-бир ҳужжат борми, Ҳайдовчиларга берилган тоифа қандай тартибда тўланади?

Халқаро стандартлар асосида аудиторлик хизматларини кўрсатиш қайси ҳужжатлар билан тарибга солинади?


Аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бўлса, аудиторлик ташкилоти аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин

Мазкур қурилиш ишлари учун сарфланган иш хақи энг камида қанча миқдорни ташкил этиши лозим? Асосий воситалар таркибига ўтказиш учун қандай хужжатлар расмийлаштириш керак (проект, смета, бажарилган ишлар акти, Ф-2)?


Корхона объект қурилишини қонунчилик нормалари ассосида амалга ошириши керак.

Ишонч қоғозини тўлдиришда ишончли вакилнинг Ф.И.Ш. ва бошка маълумотлари лотин алифбосида тўлдириладими ёки кирилл алифбосида ёзиладими?


Ишончли вакилнинг шахсини аниқлаш учун ишончнома ва бошқа ҳужжатларда паспорт маълумотлари айнан лотин алифбосидаги ўзбек тилида келтирилиши лозим.

ПҚ-3237 нинг 3-банди 2-қисмида "идоравий танлов комиссияси" деганда жамиятнинг идораси назарда тутилганми ёки юқори турувчи орган (акциядорлари) назарда тутилганми?


Жамиятингиз танловда бевосита буюртмачи ва шартнома тарафи сифатида иштирок этаётган тақдирда идоравий танлов комиссияси мазкур жамият томонидан тузилади

Хусусий корхона мулкдорининг улушини сотиш тартиби қандай?

Кадастр органи иккита юридик шахс ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиклатишни сўрашга ҳаклими? Бу омборхонани қандай қилиб сотиб олувчининг номига расмийлаштирса бўлади?


Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга фақат қонунчиликда белгиланган асослар бўлсагина йўл қўйилади.