Жавоб берамиз

Шартнома муносабатлари

Акциядорлик жамияти маҳсулотларни жисмоний шахсга шартнома асосида сотса бўладими?


Сотиш мумкин.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкасини ижарага бериш мумкинми?


Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларини ижарага бериш мумкин эмас. Тегишинча, деҳқон хўжалигида ерни ўзга шахсларга ижарага бериш билан боғлиқ солиқ оқибатлари ҳам юзага келмайди.

Корхона бошка улгуржи корхона билан тузилган комиссия шартномаси асосида 3 фоиз воситачилик ҳақи тўласа бўладими? Дори воситаларини қайси тартибда ва қанча миқдорда устама кўйиб сотиш мумкин? Бунда икки томонга қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Дори-дармон воситаларини улгуржи ва чакана сотиш нархлари Президентининг 31.10.2016й. ПҚ-2647-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида белгиланади.

1. Кадр тайёрлаш ишни амалга ошириш учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш керак (шартнома, буйруқ, баённома)? 2. Контрак пулларини тўлаш оркали корхона тўланиадиган суммадан Жисмоний шахслардан ушланиб коладиган фойда солигини хам ушлаб колиш нияти йук. Ушбу холда келажакда корхонага солиқ тамонидан этироз келиб чикмадими (режали текширув натижаларида кайта хисоблашга олиб келмайдими?.) 3. Корхона шу ишни амалга оширса кандай мажбуриятларни бажариши шарт. Тўланган контрак пулини йиллар давомида коплаш учун ишчига ойлик масаласи кандай кечади?


Корхона таъсисчилари ва корхона ходими ўртасида меҳнат муносабатлари мавжуд эмас.

Маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида бир корхона етказиб берувчига бошқа корхона учун тўловни амалга ошириши мумкинми?


Йўқ, икки томонлама тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида келиб тушган пул маблағларини учинчи шахс ҳисобига қабул қилиш мумкин эмас.

Транспорт хизмати кўрсатадиган корхонага шартнома асосида дизел ёқилғиси бериш мумкинми?


Ўз ишлаб чиқариш мақсадлари учун сотиб олинган дизель ёқилғисини қайта сотиш тақиқланади.

Қарздор товар қарз шартномаси асосида олинган товарни қарзга олинган нархдан қимматроқ нархда сотиб олса, уни қарзга олинган нархда қайтара оладими? Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?


Ҳа, қайтара олади. Бунда агар қарздор ҚҚС тўловчиси бўлса, у қарз берувчига қарз суммасига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши керак.

Қурилиш материалларини олди-сотди шартномаси асосида баланс қийматидан паст нархда сотишимиз мумкинми? Бу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Қонунчиликда активларни уларнинг баланс қийматидан паст нархда сотилиши маън этилмаган.

Уч томонлама ўзаро қарздан кечиш шартномаси жорий қонунчиликка асосан мумкинми? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Фуқаролик кодекси мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилиши  мумкинлигини назарда тутади.

Юкоридагича қарор қабул қилиш мумкинми?


Йўқ, Сиз ушбу битимни амалга ошира олмайсиз.

Фермер хўжалиги ўзи етиштирган сутни ўз хўжалик транспортида ташиб, биз билан транспорт хизмати курсатиш буйича шартнома тузиши ва биз ушбу хизматни кабул килишимиз конуний хисобланадими?


Ҳа, агарда мазкур масала контракция шартномаси доирасида амалга оширилса.

Ушбу шартномаларга ўзгартиришлар киритиб, ёқилғи харажатларини буюртмачилар ҳисобига ўтказиб, 1тн/км учун тўловни камайтириш мумкинми?


Юк ташиш ҳақидаги шартномага буюртмачининг вакили Юк ташувчига ёқилғини етказиб бериши кераклиги  тўғрисидаги шартни киритиш орқали ёқилғи бўйича харажатларни буюртмачи зиммасига юклашга ҳақлисиз.

1-Савол? Жамият ярмарка оркали ишлаб чикариш эхтиёжлари учун зарур буладиган хом ашё материаллар(мисс кабель,коп, эхтиёт кисмлар) сотиб олиш учун шартнома имзоланган эди. Мол етказиб берувчи корхона 2-ойдан кейин шартнома нархини ошириш тугрисида хат берди. Ушбу холатда АЖ тузилган шартнома шартига таъминотчи риоя килмаганлиги учун шартномани бекор килиши ва бошка субъект билан шартнома имзолаши мумкинми?


Шартномани бекор қилиш тартиби Фуқаролик кодексининг (ФК) 28-боби ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” 29.08.1998 йилдаги  670-I-сон Қонуннинг 15-моддаси билан тартибга солинади.

Фирма шартнома асосида хорижий компаниядан (норезидентдан) пул маблағларини тегишли муддатга жалб этмоқчи. Ушбу шартнома рўйхатга олиниши шартми?


Қарз шартномаси Марказий банкда рўйхатга олиниши шарт.

Президентнинг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармони ва 2000 йил 14 январдаги 871-сон Алкоголли маҳсулотларни сотиш ва олдиндан ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартиби нуқтаи назаридан узоқ муддатли шартнома бўйича алкоголли маҳсулотлар етказиб бериш тартиби қандай?


Мазкур саволда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар муносабатида кўрсатилган иккала қонун ҳужжатлари: “Алкоголли маҳсулотларни сотиш ва олдиндан  ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартиби” нормалари (АВ томонидан 14.01.2000 йилда 871-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва ЎзР Президентининг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармони нормалари амал қилади.