Жавоб берамиз

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш масалалари

ҚҚС тўловчиси бўлмаган вақт учун тузатилган ЭҲФ шакллантириш


Ҳозирги кунда бу техник жиҳатдан имконсиз - ҚҚС тўловчиси қайси давр учун ЭҲФ шакллантирмасин, унда ҚҚС ажратиб кўрсатилади. Муаммони ҳал этиш учун Солиқ қўмитасига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

НКМ чекининг шакллантирилиши


НКМ чекининг шакллантирилишига доир қоидалар ва НКМнинг созламаларининг асосида ҳам ҳисоблаб ёзиш тамойили ётади.

Сақлашга берилган товар йўқолди


Вақтинчалик сақлашга берилган товар қандайдир ҳақ олиш эвазига берилмаганлиги сабали, бу холат реализация бўлмайди.

Ижтимоий буюртма асосида хизмат кўрсатишда ЭҲФ тақдим этилиши


Сиз ижтимоий буюртмани амалга ошираётган бўлишингиз мумкин, лекин ҳақ эвазига хизмат кўрсатар экансиз, бу тадбиркорлик фаолиятидир. Бунда ЭҲФ тақдим этилиши шарт.

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси нофаол бўлган харидорга ЭҲФ юбориш


Қонунчиликда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси нофаол бўлган харидорга ЭҲФ юбориш таъқиқланмаган.

Дорихона ЭҲФ расмийлаштирди


Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда назорат касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан фойдаланиш талабларига риоя этиш – лицензия шартларидан биридир.

Онлайн-НКТ ва барқарорлик рейтингини ҳисоблашда чеклар орасида тафовут


Мазкур ҳолатда сиз солиқ тўловчининг шахсий кабинети (https://my3.soliq.uz/) орқали “Онлайн-НКТ маълумотлари” хизмати орқали ой давоми урилган чекларни текшириб чиқишингиз керак.

Ой охиридаги сана билан бир марта ЭҲФ расмийлаштириладиган фаолият турлари


ВМҚ қонуности ҳужжати бўлиб, унинг меъёрлари ҳақидаги саволингизга расмий шарҳ олиш учун бевосита ВМҚга мурожаат қилишингиз мумкин.

Импорт қилинган технологик асбоб-ускуна лизингга берилганда ЭҲФ расмийлаштириш


Мазкур ҳолатда ЭҲФда лизингга берилаётган технологик асбоб-ускуна МХИКи кўрсатилади.

Сотувчи ва харидор бир манзилда жойлашганида ЭТТЮХ


Қонунчиликда товар харидорга қўлда кўтариб етказиб берилганида ЭТТЮХ расмийлаштирилиши кўзда тутилмаган.

Товар экспортида ЭҲФ ва ТТЮ расмийлаштириш


Товарлар экспорти бўйича божхона юк декларациялари расмийлаштирилганда ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши шарт эмас.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари миқдори камайтирилганлигини акс эттириш


Қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилгач, пудратчи томонидан буюртмачига Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тақдим этилади. Бу ЭҲФдан фарқли ҳужжатдир.

Молиявий чегирма берилганда ЭҲФ расмийлаштириш


Молиявий чегирма берилганида - мазкур ҳолатлар рўй берган санада чегирма суммасига (манфий белги билан) қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

Корпоратив карта оркали харид қилинганида ЭТТЮХ расмийлаштирилиш


ЭТТЮХ  корпоратив карта орқали  харид қилинган ва юк транспортида жўнатилган маҳсулотга  расмийлаштирилади.

Кўчмас мулк УФга улуш сифатида киритилишида ЭҲФни тақдим этиш


ЭҲФ 2022 йилдаги кўчмас мулкни қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси санасида 15%ли ставкада ҳисобланган ҚҚС билан бирга 25 474,5 млн.сўмга тақдим этилиши керак эди.