Жавоб берамиз

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш масалалари

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси нофаол бўлган харидорга ЭҲФ юбориш


Қонунчиликда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси нофаол бўлган харидорга ЭҲФ юбориш таъқиқланмаган.

Дорихона ЭҲФ расмийлаштирди


Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда назорат касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан фойдаланиш талабларига риоя этиш – лицензия шартларидан биридир.

Онлайн-НКТ ва барқарорлик рейтингини ҳисоблашда чеклар орасида тафовут


Мазкур ҳолатда сиз солиқ тўловчининг шахсий кабинети (https://my3.soliq.uz/) орқали “Онлайн-НКТ маълумотлари” хизмати орқали ой давоми урилган чекларни текшириб чиқишингиз керак.

Ой охиридаги сана билан бир марта ЭҲФ расмийлаштириладиган фаолият турлари


ВМҚ қонуности ҳужжати бўлиб, унинг меъёрлари ҳақидаги саволингизга расмий шарҳ олиш учун бевосита ВМҚга мурожаат қилишингиз мумкин.

Импорт қилинган технологик асбоб-ускуна лизингга берилганда ЭҲФ расмийлаштириш


Мазкур ҳолатда ЭҲФда лизингга берилаётган технологик асбоб-ускуна МХИКи кўрсатилади.

Сотувчи ва харидор бир манзилда жойлашганида ЭТТЮХ


Қонунчиликда товар харидорга қўлда кўтариб етказиб берилганида ЭТТЮХ расмийлаштирилиши кўзда тутилмаган.

Товар экспортида ЭҲФ ва ТТЮ расмийлаштириш


Товарлар экспорти бўйича божхона юк декларациялари расмийлаштирилганда ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши шарт эмас.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари миқдори камайтирилганлигини акс эттириш


Қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилгач, пудратчи томонидан буюртмачига Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тақдим этилади. Бу ЭҲФдан фарқли ҳужжатдир.

Молиявий чегирма берилганда ЭҲФ расмийлаштириш


Молиявий чегирма берилганида - мазкур ҳолатлар рўй берган санада чегирма суммасига (манфий белги билан) қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

Корпоратив карта оркали харид қилинганида ЭТТЮХ расмийлаштирилиш


ЭТТЮХ  корпоратив карта орқали  харид қилинган ва юк транспортида жўнатилган маҳсулотга  расмийлаштирилади.

Кўчмас мулк УФга улуш сифатида киритилишида ЭҲФни тақдим этиш


ЭҲФ 2022 йилдаги кўчмас мулкни қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси санасида 15%ли ставкада ҳисобланган ҚҚС билан бирга 25 474,5 млн.сўмга тақдим этилиши керак эди.

Корхона ёнида жойлашган дўконга товар сотганида ЭТТЮХ


ЭТТЮХ товар транспорт воситалари орқали ташилганида тузилади.

Воситачи-маркетплейс фаолиятида ЭТТЮХ


Омбордан тарқатиш нуқтасигача бўлган оралиқ масофа учун “омбордан омборга тартибида” ЭТТЮХ расмийлаштиришингиз керак бўлади.

Аввалги даврлар учун ЭҲФ расмийлаштириш


Солиқ органига мурожаат қилган ҳолда Солиқ кодекси томонидан белгиланган мажбуриятингизни бажариш учун 2023 йилнинг июнь ойидан 2024 йилнинг май ойигача бўлган давр учун ЭҲФларни шакллантиришга имкон яратиб берилишини сўрашингиз лозим.

ЭҲФ расмийлаштиришда мижознинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси нофаол бўлса


Мижознинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги ёки бекор қилинганлиги сизнинг корхонангиз томонидан ЭҲФ юборилишига тўсқинлик қилмайди. Сиз белгиланган тартибда ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда ЭҲФ юбораверасиз.