Жавоб берамиз

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш масалалари

2021 йилда тақдим этилган ЭҲФга 2023 йилда ўзгартириш киритиш


Ушбу вазиятда 2021 йилда тақдим этилган ЭҲФни бекор қилиб, унинг ўрнига ўша санадан бошқа ЭҲФ расмийлаштириш кўзда тутилган.

МХИК кодларини аниқлаш


МХИК кодлари https://tasnif.soliq.uz/ берилган.

Субкомиссионер сифатида фаолиятни амалга ошириш


Субкомиссионер нақд пул маблағларини инкассация қилишда стандарт таомилни бажаради.        

2023 йилда 15 % ҚҚС билан қўшимча ЭҲФ тақдим қилиниши


Агар 2022 йилда амалга оширилган товарларни (хизматларни) сотиш бўйича қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш зарур бўлса, 15% ҚҚС ставкасини танлаш учун  кўрсатилган қиймат салбий мазмунга эга бўлиши керак.

МХИКни нотўғри қўллаш оқибатлари


ЭҲФ ёки назорат касса техникаси чекларида харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёки фаолият хусусияти ва фаолият олиб бораётган турига мос келмайдиган МХИК акс этиши ЭҲФда ёхуд назорат касса техникаси чекларида кўрсатилган, сотилган товарлар (хизматлар) қийматининг 1% миқдорида жаримага тортилади.

ЭҲФ 10 кун ўтгач тасдиқланган деб ҳисобланиши


2020 йил майда мол етказиб берувчи томонидан жўнатилган ЭҲФни тасдиқламаган бўлсангиз-да, у 10 кун ўтгач тасдиқланган ҳисобланган.

Қоғоздаги ҳисобварақ-фактураларни юритиш керак эмаслиги


Давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операцияларини амалга оширмасангиз, фақат ЭҲФ расмийлаштиришингиз шарт. Қоғоздагисини расмийлаштириб, йиғиб бориш керак эмас.

ЭҲФ аввал ишочнома берилган жисмоний шахсга жўнатилиши


Товар сотилганида ЭҲФ авваламбор ишончнома ёзиб берилган моддий жавобгар шахс томонидан имзоланиши керак. Шу сабабли ЭҲФ унинг ЖШШИРга жўнатилади.

Жисмоний шахс ижара бўйича ЭҲФ тақдим этмаслиги


Кўчмас мулкни ижарага берган жисмоний шахс ЭҲФ тақдим этмайди.

Автотранспорт воситасини сотишда шартнома ва ЭҲФ


Автотранспорт воситаси харидорга топширилган куни ҚҚС солиш мақсадида у сотилган кун ҳисобланади, шу куни ЭҲФ расмийлаштириш керак.

АВни аукцион орқали реализация қилишда ЭҲФ ва бухгалтерия ҳисоби


Жисмоний шахсга ЭҲФни сизнинг корхонангиз тақдим қилади. Аукцион эса сизнинг корхонангизга гонорар суммасига ЭҲФ ни тақдим қилиши лозим.

ЭҲФдаги хатоларни тузатиш

ТИФ ТН коди ва МХИК бўйича товарни маркировкалаш талаб қилинса, нима қилиш керак?


Маркировкаланиши лозим бўлган товарларни рўйхатдан ўтказиш 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказишда маркировкаланиши лозим бўлган товарнинг номланиши, ТИФ ТН коди, ишлаб чиқарилган мамлакат, вазни кўрсатилади (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 29-б.).

Товарларни текинга беришда ЭҲФ расмийлаштириладими


ҚҚС солиш мақсадида товарни бепул бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб тан олинади, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолатлар мустасно.

Жисмоний шахсга товар реализациясида ЭҲФ ЖШШИРга расмийлаштирилиши