Жавоб берамиз

Тан олиш мезонлари

Моддий активлар ҳисоби


Асосий воситалар — корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар.

Видеокузатув системасини асосий воситага олиш керакми?


Видеокузатув системаси асосий восита учун белгиланган мезонларга жавоб берса, уларни ҳисобда асосий восита сифатида акс эттириш керак.

Асосий воситалар қийматининг энг кам чегараси қандай ҳисобланади(01.09.2019й.дан кейин)


Активларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини ҳисоблашда базавий ҳисоблаш миқдори қўлланилади. Базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўмни ташкил қилади.

Асосий восита тез сотилса, у товар ҳисобланадими?


Агар корхонангиз ҳужжатлар асосида ускунадан ишлаб чиқаришда фойдаланилганлиги ва ундан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан корхонага маъқул келмаслигини исботлаб бера олса, фикримизча, асосий воситани товар сифатида тан олиши керак эмас.

Тасарруф этиш ҳуқуқининг чекланиши


Айни ҳолатда берилган бино билан қилинадиган айрим ҳаракатларга, масалан, сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ёки шунга ўхшаш бошқа ҳаракатларга нисбатан чекловлар қўйилганини билдиради.