Жавоб берамиз

Молиявий ҳисобот

Бухгалтерия ҳисобида ялпи фойдани акс эттириш


Ялпи фойда учун ҳисобварақлар режасида алоҳида ҳисобварақ кўзда тутилмаган бўлиб, у маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан олинган соф тушум (9000 ҳисобварақлари) билан сотилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Кичик бизнес субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш даврийлиги


Йўқ, кичик корхона мақомига эга бўлган корхона ҳар чоракда молиявий ҳисоботни солиқ органларига тақдим этиши шарт эмас.

Ходимлари сони 200 тагача бўлган корхона чораклик молиявий ҳисоботларни топширадими?


Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомга кўра, кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар.

Ўтган йил харажатлари бўйича тузатувчи ўтказмалар бериш тартиби


Ўтган йилларда молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган ва кейинги йилларда аниқланган хатоликлар 3-сон БҲМСнинг 16-бандига мувофиқ тузатилади.