Жавоб берамиз
Ҳужжат айланиши
Сақлаш мумкин эмас йўқ қилиш, ёки Бухгалтерия ва солиқ ҳужжатлари қанча «яшаши» лозим?
Бухгалтерия ҳужжатлари ва солиқ солиш объектларини ҳисоби ҳужжатларини 5 йил сақлаш лозим. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни (шахсий таркиб бўйича буйруқлар, иш ҳақини ҳисоблаш бўйича ҳужжатлар ва бошқалар) – 75 йил.
Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналини тўлдириш
Корхона берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналини юритишни танлаган экан, унинг барча устунлари, шу жумладан «Ишончнома олган шахснинг имзоси» устуни тўлдирилган бўлиши керак.
Харид қилинган товарларга НКМ чеклари йўқотилган.
Бошланғич ҳужжатларни йўқотиш ҳолларида корхона раҳбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текшириш бўйича комиссия тайинлаши мумкин.
НКМ чеки йўқотилган товарларни кирим қилиш
Моддий жавобгар шахс сотиш учун олинган товарни ЯТТдан нақд пулга харид қилган бўлса, НКМ чеки бўлиши лозим
Солиқ кодексидаги
Бухгалтерияда «ҳисобга олиш регистри» дейилганда бирламчи ҳужжатлардаги маълумотлар киритиладиган турли жадваллар тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши
Ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби АВ томонидан 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган "Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади
Электрон ҳужжатларни сақлаш
Йўқ, корхона электрон шаклда топширган ҳисоботларини, банк кўчирмаларини ва тўлов топшириқномаларини қоғозга чоп этиб сақлаши мажбурий эмас.
Мақсадсиз имтиёзни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Аниқ бир мақсадга йўналтирилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди ва молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди.
Узлуксиз товарларни етказиб бериш амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзишлари мумкин.
Узлуксиз товарларни етказиб бериш амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзишлари мумкин.
Солиқ ҳисоботларини 1С дастурига асосан топширганимиз қонунийми? Дубликат олишнинг имкони бўлмаган ҳолларда қандай ҳаракат қилиш керак ва бунинг жавобгарлиги қанақа?
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасида кўрсатилган тартибда жарима солишга сабаб бўлади.
Комитент томонидан воситачига товар берилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.
Йўқ, комитент томонидан воситачига товар берилганда ЭҲФ эмас, балки қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.
Электрон ҳисобварақ-фактура ёрдамида ТМЗларни беришда электрон ишончноманинг зарурлиги
Корпоратив картага товар сотиб оладиган корхона билан шартнома тузиш зарурияти
Кирим ва чиқим касса ордерлари қандай тўлдирилади?
Нақд пул тушумини расмийлаштиришда кирим касса ордери ва чиқим касса ордерини расмийлаштириш мажбурий.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter