Жавоб берамиз

Талаблар

Ушбу холатда сувни улгуржи савдоси учун лицензия олиш талаб этиладими? Қайси солиқ турлари ва қандай тартибда тўланиши лозим? Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи ҳам тўланадими?


Сув таъминоти ташкилотидан олинадиган сув корхонангиз балансига товар сифатида кирим қилинмаслиги ва улгуржи тартибда сотилмаслиги лозимлиги сабабли корхонангиз томонидан улгуржи савдо лицензиясини олиниши хам шарт эмас. Транспорт хизматларини кўрсатиш натижасида олинадиган даромадлардан  умумий белгиланган тартида ягона солиқ тўловини тўлайсиз.

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш ҳисоб-китобида ЭКИҲ миқдори қайси сана ҳолатига аниқланади: ҳисобвараққа пул маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?


Амалиётда лицензияловчи органларнинг лицензия учун шакллантирилган устав фонди мувофиқлигини ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲ миқдорини аниқлаш санаси масаласига ёндашувлари ҳар хил – айрим ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав ҳужжатларини  рўйхатдан ўтказиш санасидаги ЭКИҲ қабул қилинади, бошқа ҳолатларда ариза бериш санасидаги ЭКИҲ қабул қилинади.