Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Бухгалтерия балансидаги ва фойда солиғи ҳисоб-китобидаги амортизация суммалари бир хил бўлмаслиги


Корхона Бухгалтерия балансида ва фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилган асосий воситаларнинг амортизация харажатлари бир хил бўлмаслиги табиий ҳол.

Муддатли битимларнинг молиявий воситалари


Солиқ солиш мақсадида муддатли битимларнинг молиявий воситалари нима эканлиги СК 50-моддасида ёритилган.

Ходимнинг чет элда ўқишини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ҳисоби


Корхона ходимнинг чет элдаги олий таълим муассасасида ўқишини тўлаб беришининг солиқ оқибатлари ушбу харажатлар қандай расмийлаштирилишига боғлиқ.

Электр энергиясини қоплаб бериш суммаси ижарага берувчининг даромади эмаслиги


Ижарачи томонидан ишлатилган электр энергиясини қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмаганлиги сабабли фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда даромадлар таркибига киритилмайди, Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳам акс эттирилмайди.

Темир йўл учун тўланган жарималар - чегирилмайдиган харажат


Жарима суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар


Йўқ. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда корхона томонидан амалга оширилган харажатлар чегирилиши ёки черигилмаслиги билиш учун ушбу харажатларни ўрганиб чиқиш керак.

Устав фондини оширишнинг солиқ оқибатлари ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари


Йўқ, устав фондини ошириш учун киритилган маблағ солиққа тортилмайди.

Фойда солиғи ҳисоб-китоби Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга боғлиқ эмаслиги


2020 йилдан бошлаб амал қилаётган Фойда солиғи ҳисоб-китобининг шакли Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга боғланмаган. Иккала ҳисобот шакли ўзича, бир-бирига боғланмаган ҳолда тўлдирилади.

Фоизсиз қарзни устав фондига йўналтириш


Таъсисчи Б корхонанинг дебиторлик қарзини қарздор бўлган А корхонанинг Устав фондига йўналтириши учун аввалига Б корхонанинг дебиторлик қарзини талаб қилиб олиш ҳуқуқини ўзига олиши лозим.

ННТ олган фоизсиз қарз бўйича солиқ оқибатлари


ННТида олинган фоизсиз қарз бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

АВ бўлмиш бинони сотишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Асосий восита бўлмиш бино сотилганида ҚҚС бўйича солиқ базаси – бу ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда шартнома тарафлари томонидан қўлланилган бинони сотиш қиймати.

Бюджет ташкилоти асосий воситаларни беғараз олганида солиқ оқибатлари


Бюджет ташкилотига асосий воситалар беғараз кириб келганида фойда солиғи бўйича солиқ оқибати вужудга келади. Бунда солиқ ставкаси 0% га тенг.

Қайта суғурталаш шартномалари асосида суғурта мукофотлари олишнинг солиқ оқибатлари


Суғурта ташкилоти томонидан қайта суғурталаш шартномаси асосида олинган суғурта мукофоти фойда солиғи базасини ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритилади.

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришнинг солиқ оқибатлари


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ходимларга берилганида солиқ оқибатлари ушбу операция қандай расмийлаштирилганлигига боғлиқ.

Корхона зарар кўриб ишлаганида солиқ оқибатлари


Фойда солиғи бўйича солиқ базаси - бу жами даромадлар ва фақат чегириладиган харажатлар ўртасидаги фарқдир.