Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Чиқиб кетаётган таъсисчига унинг улуши ва дивидендини ишлаб чиқариш заҳиралари билан тўлаб беришда солиқ оқибатлари


Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона чиқиб кетаётган таъсисчи (жисмоний шахс)га унинг улуши ва дивидендини ишлаб чиқариш заҳиралари билан тўлаб берганида ЖШДС, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқади.

Фоизсиз қарз олишнинг солиқ оқибатлари


Фоизсиз қарз берилганида қарз олувчида солиқ оқибатлари вужудга келади. У солиқ солиш мақсадида қарз олинган вақтдаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси асосида даромад ҳисоблаши ва ундан ЯСТ (2020 йилда айланмадан солиқ) ёки фойда солиғи тўлаши лозим.

Фойда солиғи ҳисоб-китоби 4-иловасини тўлдириш


4-илова солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган, инвестицияга йўналтириладиган маблағлар суммасини 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилган имтиёзни қўллаш мақсадида тўлдирилади.

Чет эл корхонасидан олинган фоизсиз қарзга фойда солиғи солинмаслиги


Қарз суммасини устав фондини шакллантиришга деб ҳисоблаш учун шу қарзни берган чет эл корхонасининг мурожаати асосида корхона таъсисчилари умумий йиғилиши қарор қабул қилиши керак.

ЭҲФлар операторлар томонидан текинга жўнатилганида солиқ оқибатлари


Ҳа, операторлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактуралар текинга жўнатилганида корхонада фойда солиғи базасига қўшиладиган даромад вужудга келади.

Ходимни олий ўқув юртида тўлов-контракт асосида ўқитиш фойда солиғини ҳисоблашда чегирилиши


Агар корхонага маълум бир касб бўйича олий маълумотли ходим керак бўлса, корхона талабани ўзи учун ўқитиб тўлов-контракт суммасини тўлаб бериши мумкин. Бундай харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳисобланиб, солиқ базасини аниқлашда чегирилади.

Хитой корхонаси Ўзбекистонда қурилиш ишларини бажаришининг солиқ оқибатлари


Корхона Хитой Халк Республикасининг резиденти эканлигини тасдиқловчи хужжатнинг асл нусхасини тақдим қилган экан, корхонангиз Хитой корхонасининг қурилиш ишларидан олган даромадини солиққа тортмайди, солиқ Хитойда солинади

Дивиденд кўринишидаги даромад фойда солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади


Дивидендлар тарзидаги даромадлар Фойда солиғи ҳисоб – китобига 1-илованинг 110-сатрда кўрсатилади. Шу билан бир вақтда ушбу сатр кўрсаткичи фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадлар таркибидан чегирилади. Бундай чегириш Фойда солиғи ҳисоб – китобининг 10-сатрида кўрсатилган.

Фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти – корхонанинг кўрган фойдаси


Агар корхонангизда бошқа даромад ва харажатлар йўқ, деб тасаввур қилсак, фойда солиғи 90 млн.сўмлик фойдадан ҳисобланади.

Ёнғин натижасига вужудга келган зарар ва бой берилган фойдани ундиришнинг солиқ оқибатлари


2019 йилда рўй берган ёнғин натижасида нобуд бўлган 120 млн.сўмлик товарлар суммаси ва 100 млн.сўмлик бой берилган фойда 2020 йилда ижарага берувчидан ундириб олинганлиги корхона учун фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқаради.

Бир неча фаолият турини олиб бориш мумкинлиги


Ҳа, калава ипни   сотиш учун ҳарид қилиб олиш мумкин, қонунчиликда бунга ҳеч қандай тақиқ йўқ.

Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришнинг солиқ оқибатлари


Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш натижасида корхонангизда даромад вужудга келади.

Кредитор ва дебитор қарздорликлар кечилганда, корхона қайси суммадан солиқ тўлайди


Кредиторлик  қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритилади.

Даромад ва таннархни тан олиш


Келтирилган вазиятда А корхона барча ҳисоботларида 10 млрд. сўм суммани хизмат кўрсатишдан олинган даромад сифатида акс эттириши зарур.

Бир корхона бошқа корхонанинг кредитини тўлаб берганида солиқ оқибатлари


Б корхона А корхонанинг кредитини тўлаб берганида корхоналар учун фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқади.