Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Фойда солиғини ҳисоблашда давлат божи ва бошқа суд харажатларини тўлашга оид харажатларни чегириш


Давлат божи ва бошқа суд харажатлари, масалан, почта харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланади, сабаби сизнинг ҳолатда  харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги аниқ асосланган.

Солиқ ҳисоботида хусусий корхона мулкдорининг 2020 йил 1 апрелгача олган фойдани акс эттириш


2020 йилдан бошлаб хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади.

Солиқ солиш мақсадларида амортизация меъёри


Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш учун амортизацияни ўз ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоблашга ҳақли

Харидор сотувчидан чегирма олганда даромадни акс эттиради


Харидор томонидан чегирма олинган тақдирда фойда солиғи бўйича солиқ базасининг корректировкаси амалга оширилади.

Кредиторлик қарзлар бўйича солиқ базасини камайтириш


Солиқ солинадиган базани камайтириш мазкур ҳолатда Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 3-иловаси “Имтиёзлар”нинг 071-сатрида 03.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарори 2-бандини кўрсатган ҳолда акс эттирилади.

2020 йил учун фойда солиғи ставкаси


Айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи бўйиса алоҳида ставкалар белгиланган. Улардан ташқари бошқа солиқ тўловчилар солиқни 15% ставкада тўлайдилар.

Хизматларни таннархдан паст нархда реализация қилишда уларга солиқ солиш


Йўқ, 2019 йилдан фарқли равишда солиқ солиш мақсадларида хизматлар таннархи 2020 йилда ҳисобга олинмайди.

Кафиллик асосида тўланган маблағлар фойда солиғи ҳисоботида акс эттирилмайди


Кафилда ҳеч қандай харажат ёки даромад юзага келмайди, шунинг учун бу операция фойда солиғи ҳисоботида акс эттирилмайди.

Чарм ишлаб чиқарувчи корхона учун фойда солиғи бўйича имтиёзлар


Чарм ва чарм буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхона учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бир қатор имтиёзлар назарда тутилган.

Таълим соҳаси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилмади


ПҚ-2699 сонли Қарор билан ўрнатилган имтиёз муддати узайтирилмади.

Инвестициялар суммасига ёки инвестициявий чегирмага солиқ солинадиган фойдани камайтириш бўйича имтиёзларни қўллаш


Йўқ, мумкин эмас. Имтиёз фақат 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилиши боис, сиз уни фақат 2020 йилнинг I чорагида қўллашингиз мумкин. 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига қопланмаган маблағлар қолдиғига имтиёз қўлланмайди.

Қопланмаган маблағлар қолдиғига нисбатан инвестицион чегирмани қўлланилиши


2020 йилнинг I чорагида белгиланган қоидаларни инобатга олган ҳолда 2016 йилдан бошлаб 2020 йилнинг I чорагига қадар амалга оширилган инвестициялар суммасига солиқ солинадиган фойдани камайтиришингиз мумкин

Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа операцион харажатларни акс эттириш


Солиқ ҳисоби мақсадларида фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда мазкур харажатлар чегириб ташланадиган харажатлар эканлигини ёки улар СКнинг 44-бобига мувофиқ чегириб ташланишини аниқлаш лозим

Солиқ солиш мақсадларида дивидендларни ҳисобга олиш


Солиқ ҳисоби нуқтаи назаридан 2020 йилга қадар дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар ҳисобланмаган. Янги СКда улар солиқ базасини аниқлаш чоғида чегирилмайдиган х

100% экспортдан тушуми бўлган корхона 2019 йилда фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаши


ПҚ-4086-қарорнинг 4-банди сизнинг ҳолатингизда қўлланилиши ноўрин.