Жавоб берамиз
Фойда солиғи
Товарлар экспортида фойда солиғининг 0%ли ставкасини қўллаш
Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0%ли ставкада фойда солиғига тортилади.
Қонунчилик қоидаларидан келиб чиқадиган харажат чегирилиши
Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда бундай харажат чегирилади, чунки у қонунчилик қоидаларидан келиб чиқади.
ТМЗларни маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқаришнинг солиқ оқибатлари
Товар-моддий қимматликларни маънавий жиҳатдан эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.
Экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар фойда солиғи бўйича 0%ли ставкани қўллаш
Ҳа, мумкин. Бу нормани қўллаш учун my.soliq.uz сайтидаги Фойда солиғи ҳисоб-китобида имконият мавжуд бўлиши керак.
Фоизсиз молиявий қарздан фойдаланишдаги даромад фақат солиқ солиш мақсадида аниқланиши
Қарз олувчининг бундай даромади фақат солиқ мақсадида аниқланади, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.
Гудвиллга ҳисобланган амортизациянинг чегириладиган харажат эканлиги
Солиқ солиш мақсадида гудвиллга ҳисобланган амортизация иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажат, чунки қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқади.
Хизматларни экспорт қилишнинг солиқ оқибатлари
Хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0%ли ставкада фойда солиғига тортилади.
Ёқилғини ҳисобдан чиқаришда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари
Автомобилдан корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланилганда, шунингдек, ундан бошқа шахслар фойдаланганида ишлатилган корхона томонидан сотиб олинган ёқилғи қиймати жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланиб ЖШДСга тортилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.
Қолипларни ишлаб чиқарувчига текинга бериб туришнинг солиқ оқибатлари
Қолиплардан текинга фойдаланиш шартномасининг солиқ оқибатлари шартнома шартларига боғлиқ.
Инвестициявий чегирмани қўллаш даври
Йўқ, мумкин эмас. Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади.
Таъсисчи томонидан ўтказилган пул маблағлари ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Агар бу мақсадли тушумлар СК 48-моддасида келтирилган талабларга жавоб берса, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда даромад сифатида қаралмайди.
Дебиторлик қарзини талаб қилиш ҳуқуқини сотиб олишнинг солиқ оқибатлари
Қарздордан талаб бўйича асосий қарздан олиниши лозим бўлган сумма, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш санасидаги асосий қарздан ортиқ сумма билан талаб қилиш ҳуқуқини олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ корхонангизнинг даромади ҳисобланади.
Қарз шартномаси асосида пул киритиш ва солиқ оқибатлари
Қарз шартномаси қандай тузилиши билан Фуқаролик кодексининг 732-743-моддаларида танишишингиз мумкин.
Ёрдамчи хўжаликлар харажатларининг солиқ оқибатлари
Ёрдамчи хўжаликлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар деб тан олинади.
Ўтган йилда бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатоликни тузатиш ва бунинг солиқ оқибатлари
Аҳамиятли (муҳим) хатолар йил бошига 8710 «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счётининг сальдосига ўзгартириш киритиб тузатилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter