Жавоб берамиз
Фойда солиғи
НМА бепул олинишининг солиқ оқибатлари
Корхонангиз текин олинган НМАнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғини тўлаб бериши лозим.
2025 йилда экспорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар учун солиқлар ўзгарадими
2025 йилдан солиқ қонунчилигига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида сўз юритишга ҳозирча эртароқ, қонун ҳужжати ҳали қабул қилинмаган. Одатда бундай қонун ҳужжати ҳар йили декабрь ойининг охирги кунларида қабул қилинади ва чоп этилади.
Фойда солиғи ҳисоблаш бўйича даромад қачон тан олинади
Фойда солиғи ставкасининг камайтирилиши
Сизнинг корхонангиз камайтирилган солиқ ставкасини 2024 йилда ҳамда 2025 йилда қўллаши мумкин (жами даромад 10 млрд. сўмдан ошмаса).
Чет эллик сотувчига ортиқча тўланган сумма бўйича солиқ оқибатлари
Агар ушбу 200 АҚШ доллари миқдоридаги суммадан чет эллик сотувчи фойдасига кечиб юборсангиз, бу фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажат деб тан олинади.
Яроқлик муддати тугаганлиги сабабли товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришнинг солиқ оқибатлари, ҳужжатлаштириш ва бухгалтерия ҳисоби
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 317-моддаси 34-бандига мувофиқ, товар-моддий бойликларни сақлаш муддати ўтиши муносабати билан ҳисобдан чиқаришдан кўрилган йўқотишлар даромад солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайди.
Хайрия маблағлари ўтказилганда солиқ оқибатлари
Фойда солиғини 50%га пасайтирилган ставкада тўлаш имконияти
Ушбу қисмнинг 3-хатбошисида «жорий солиқ даври дейилганида», турли солиқ тўловчиларнинг 2022 йил 1 сентябрдан кейин илк марта жами даромади 10 млрд.сўмдан ошган йил назарда тутилган.
Давлат муассасаси соф фойдадан бюджетга ажратмалар ўтказиши керакми
Соф фойда бўйича давлат бюджетига ажратмалар давлат корхоналарига тегишли, давлат муассасаси фойдани уставида кўрсатилган тартибда тақсимлайди.
Агар норезидент халқаро ташиш жараёнида хизматлар кўрсатса, даромад солиғи тўланадими
Норезидентнинг Ўзбекистондан ташқарида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.
Нотижорат ташкилотидан олинган қарз маблағлари бўйича фоиз тўлаш
Нотижорат ташкилотидан олинган қарз маблағлари бўйича фоиз тўланганда солиқ тўлов манбаида ушланмайди.
Импорт қилинган ускунанинг айрим қисмлари носоз бўлса, контракт пулини камроқ тўлаш мумкинми
Чет эл фуқароси текин хизмат кўрсатса, солиқ оқибатлари
Текин кўрсатилган хизматнинг бозор қиймати аниқланиб, уни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базасига қўшилади.
Қайтарилмайдиган моддий ёрдам олишнинг солиқ оқибатлари
Корхонангиз томонидан олинган қайтарилмайдиган моддий ёрдам текинга олинган мол-мулк ҳисобланиб, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади.
«Автокамерал» дастури корхона жисмоний шахсдан олинган ТМБ суммасини чегирилмайдиган харажат деб ҳисобламоқда
Корхона солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter