Жавоб берамиз
Фойда солиғи
Фойда солиғи ҳисоб-китобида утилизация қилинган товарлар қиймати чегириладими
ТМЗни ҳисобдан чиқаришда сақлаш муддати тугаганлиги сабабли зарарлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди
Товон пули ва қайтмаган қарз
Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умидсиз қарзларни чегириб ташлашга ҳақли.
ЙТҲга учраган автомобилни сотишда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Автомобилни сотишдан олдин мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан уни баҳолатиб, қийматини пасайтириб, ундан кейин сотишдаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш керак. Шунда бухгалтерия ҳисобидаги молиявий натижа ҳам, солиқлар ҳам тўғри ҳисобланади.
ЙТҲга учраган ижарадаги автомобилни таъмирлаш ва суғурта тўловлари бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Бу вазиятда ижара шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириб, у асосида ижарага берувчи пулни ижарага олувчига ўтказиб бериши мумкин.
Солиқ текшируви қўшимча ҳисоблаб ундирган солиқлар чегирилмаслиги
Йўқ, корхонангиздан ундириб олинган ҚҚС суммалари чегирилмайдиган харажатларга киради.
Таъсисчи корхона банк ҳисоб рақамига пул киритишининг солиқ оқибатлари
Топширилган пул маблағлари корхона даромади сифатида қаралиши ёки қаралмаслиги томонлар келишувига боғлиқ. Таъсисчи корхонанинг банк ҳисоб рақамига пул киритиши аввал тегишлича ҳужжатлаштирилган бўлиши лозим.
Пул маблағларини хайрия қилиш чегирилмайдиган харажат эканлиги
Корхона футбол клубига маълум миқдордаги пул маблағларини хайрия қилса, ушбу харажат фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.
Ижтимоий соҳада фаолият юритувчи корхона 0 фоиз ставка қўллаши учун даромадни аниқлаш
Бюджет субсидияларининг солиқ оқибатлари
Солиқ кодекси 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган субсидиялар фойда солиғини ҳисоблашда даромад сифатида тан олинмайди.
Қарз олувчининг МБ ставкасидан келиб чиқадиган фоизли даромади фақат солиқ солиш мақсадида тан олининади
Қарз олувчининг ушбу даромади фақатгина солиқ солиш мақсадида тан олинади. Бухгалтерия ҳисобида бу даромад тан олинмайди, шу сабабли бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилмайди.
Ходимнинг ўқиши учун контракт суммасини тўлаб беришда фойда солиғи
Агар корхона ўзи учун олий маълумотли кадр тайёрлаш мақсадида ходимнинг олий ўқув юртида ўқиши учун тўлов-контракт суммасини тўлаб бераётган бўлса, харажат иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳисобланади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.
Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши ва оқибатлари
Яроқсиз холга келган маҳсулотнинг ҳисобдан чиқарилиши сизнинг вазиятингизда сотиш харажатлари ҳисобига амалга оширилади.
Кўчмас мулкни ижарага берувчи юридик шахслар томонидан ижара тўловининг энг кам ставкаларини қўллаш
Ижарага берувчи шартномада ижарага олувчи билан келишган ҳолда ҳар қандай ижара суммасини белгилаши мумкин. Шунингдек, кўчмас мулк беғараз фойдаланишга берилиши ҳам мумкин.
Ушбу иловаларнинг бир-биридан нима фарқи бор?
Фойда солиғи ҳисоб-китобига №2.1 (а) ва №2.1 (б) иловаларнинг фарқи шундаки, №2.1 (а) иловада ҳисобот даври бошига ва охирига харажатлар таркиби бўйича ажратиб кўрсатилади, №2.1 (а) иловада эса бу йўқ.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter