Жавоб берамиз
ЖШДС
Жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олишда ЖШДС
Корхона жисмоний шахснинг мулкини ижарага олганида солиқ агенти сифатида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаб бериши шарт.
IT park резиденти томонидан ЖШДС 7,5% ставкасини қўллаш ва ва ҳисоботда акс эттириш
Технопарк резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Банк мижозларига cashback тўланганда ЖШДС
Бу вазиятда «cashback» остида нима тушунилишини ҳамда бундай тўловлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадлари деб тан олинмаслиги учун улар СК 369-м. 14-бандида берилган шартларга мувофиқ келиш-келмаслигини аниқлаб олишингиз даркор.
Товарларни харид қилишда имтиёзли кредитлардан фойдаланган жисмоний шахсларда солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми
Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда битимнинг барча тарафларида солиқлар бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин.
ФҲШ асосида ишловчи шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ФҲШ мувофиқ жисмоний шахсга амалга оширилган тўловлар жисмоний шахс (ижрочи)нинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ҳисобланади.
Банк мижозларига cashback тўланганда ЖШДС
Бу вазиятда «cashback» остида нима тушунилишини ҳамда бундай тўловлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадлари деб тан олинмаслиги учун улар СК 369-м. 14-бандида берилган шартларга мувофиқ келиш-келмаслигини аниқлаб олишингиз даркор.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловларнинг солиқ оқибатлари
Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (бундан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар мустасно) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилади.
Ходимнинг ОТМда ўқиши учун контрактини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағлар жисмоний шахснинг даромадлари сифатида қаралмайди.
Жисмоний шахсга тўланган моддий ёрдамга солиқ солиш
СК 377-моддаси 10-бандида кўрсатилган моддий ёрдам суммаларига СК 378-моддаси 1-бандида ЖШДСдан имтиёз белгиланган.
Акцияларни дивиденд ҳисобига беришнинг солиқ оқибатлари
Таъсисчилар юридик ёки жисмоний шахс эканлигидан келиб чиққан ҳолда дивидендлар солиқ агентида мос равишда фойда солиғи ёки ЖШДСга тортилади.
ЯТТ фаолиятини тугатган жисмоний шахсга мулкини қайтариш
Юридик шахсдан фарқли равишда, ЯТТ – жисмоний шахс. У тарбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтгач, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. ЯТТ тадбиркорлик сифатида фаолиятини тўхтатсада, ўша жисмоний шахснинг ўзи ЯТТ бўлган давридан келиб чиққан ҳуқуқларига ҳақли ва мажбуриятларини бажаради.
Ходимларга телефон олиб беришда ва уларнинг такси хизматлари учун харажатларини тўлаб беришда солиқ оқибатлари
Корхона ходимларига телефон олиб берса, ходимларда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Ходимлар кўрган моддий наф тарзидаги даромадлар ЖШДСга ва ФЖБПТга мажбурий ажратмаларга тортилади.
Хусусий мактабда ўқиш учун тўлов бўйича ЖШДСдан имтиёз
Агар 1 ойлик ўқиш учун тўлов суммаси 2,8 млн.сўмга тенг бўлса, 2022 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида ҳар бир ой учун ходимнинг айнан 2,8 млн.сўм миқдоридаги иш ҳақига нисбатан имтиёз қўлланилади.
Ўқув контрактларини корхона ҳисобидан тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Корхона таъсисчиси ва ходими фарзандларининг ўқув контрактлари корхона ҳисобидан тўлаб берилиб, уларнинг дивидендидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолинмаса, таъсисчи ва ходимда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Моддий наф тарзидаги даромад ЖШДСга тортилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter