Жавоб берамиз
ЖШДС
Талабалар чет давлатларда ўқиши учун корхона томонидан контракт тўлови ва стипендия тўланишининг солиқ оқибатлари
Талабалар чет давлатда ўқиши учун корхона томонидан тўланган контракт суммалари ва стипендия пуллари уларнинг даромади ҳисобланади.
I ва II гуруҳ ногиронлари учун ЖШДСдан имтиёз
Ушбу имтиёз ўсиб борувчи тартибда қўлланилмайди. Айнан даромад олинган ойларда ҳар ой учун алоҳида ҳисоблаб қўлланилади.
Квартирани ходимга сотишнинг солиқ оқибатлари
Жисмоний шахснинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олишга йўналтирган даромадлари солиқ солишдан озод этилиши
Ипотека кредити бўйича ЖШДСдан имтиёз
Ушбу имтиёзга 2022 йилдан киритилган ўзгаришга мувофиқ, ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадларига нисбатан солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар, квартираларнинг қиймати ва бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади.
ХК мулкдорининг даромади солиқ солиш мақсадларида дивидендга тенглагтиришганлиги
Дивиденд кўринишидаги даромадга солинган 5% ставкадаги ЖШДС корхонанинг соф фойдаси ҳисобидан эмас, хусусий корхона мулкдорининг дивидендидан ушлаб қолинади.
Жисмоний шахсларга моддий ёрдам берилганда ЖШДС
Корхона жисмоний шахсга беғараз моддий ёрдам берганида, солиқ оқибатлари моддий ёрдам бериш мақсадлари ва унинг миқдорига боғлиқ.
Жисмоний шахс турар жойини сотганида солиқ оқибатлари
Агар жисмоний шахс 36 календарь ойдан ортиқ муддатда ўзига ҳуқуқий мулк асосида тегишли бўлган турар жойларни сотса, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Нормадан ошиқ суткалик пуллари тўлашнинг солиқ оқибатлари
Хизмат сафарлари вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар) компенсация тўловлари жумласига киради ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади.
СК 378-моддаси 16-бандига кўра ипотека кредитларини қоплаш учун имтиёзларнинг йиллик миқдори 15 000 000 сўмгача чеклов куйилдими?
Янги таҳрирдаги СК 378-моддаси 16-бандига кўра ипотека кредитларини қоплашда имтиёзларни қўллаш шартлари ўзгарган.
2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига асосан қурилаётган, қиймати 320 млн сўм бўлган уйни янги Солиқ қодексига асосан даромад солиғига имтиёз кўлланиладими?
1. Корхона ўз ишчи ва хизматчиларини иссиқ овқат билан бепул таъминлаши қандай солиқ оқибатларига олиб келади? 2. Бепул овқат билан таъминлашга оид операциялар бухгалтерияда қандай ўтказмалар билан акс эттирилади?
Корхона ходимларини иссиқ овқат билан бепул таъминлаш компенсация тўлови бўлиб, жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари таркибига киради.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter