Жавоб берамиз

ЖШДС

Ижарага берувчи жисмоний шахс корхона раҳбарининг отаси бўлган вазиятда солиқ оқибатлари


Юридик шахс ва раҳбарга яқин қариндош бўлган жисмоний шахс ўртасида ижара шартномасида тўлов турини бепул деб белгиланиши мумкин, лекин солиқ қонунчилигига кўра корхона солиқ агенти сифатида энг кам ижара ставкаларига асосан солиқ базасини ҳисоблаб, ЖШДС ушлаб қолиши керак.

Ажратиб чиқариш шаклидаги қайта ташкил этишда таъсисчи учун солиқ оқибатлари вужудга келадими


Йўқ, ушбу вазиятда 1-таъсисчи учун солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Жисмоний шахсдан юк автомобилини сотиб олишда ЖШДС келиб чиқадими


Юридик шахс жисмоний шахсдан юк автомобилини сотиб олганида солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.

Устав фондидаги улушни сотишда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари


Ҳа, жисмоний шахснинг бундай даромади ЖШДСга тортилади, солиқ имтиёзи берилмаган.

Ишчи-ходимларни овқатлантиришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Ишчи-ходимлар учун берилган озиқ-овқат қиймати компенсация тўловлари таркибида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий ажратмаларга тортилади.

Жисмоний шахс талабаларга ётоқхона хизматини кўрсатиши мумкин эмас


Жисмоний шахс ўзига тегишли турар жой биносида талабалар ётоқхонасини ташкил эта олмайди.

Норезидентнинг фуқаролик тусидаги шартнома бўйича даромадларининг солиққа тортилиши


Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради.

Таълимга имтиёз


Шартномада боланинг отаси тараф қилиб кўрсатилганлиги ушбу имтиёздан унинг онасининг фойдаланишига монелик қилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс билан тузилган шартномада солиқ солиш мақсадида нималарга эътибор қаратиш керак


Ўзини ўзи банд қилган шахс билан тузилган шартномада меҳнат шартномаси белгилари бўлмаслиги керак.

Ходим фарзандларининг боғча пулини корхона ҳисобидан тўлаш ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари бўлган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзини қўллаш


Йўқ, ушбу ҳолатда ЖШДС бўйича солиқ имтиёзи кўзда тутилмаган.

Ўзини ўзини банд қилган шахс билан шартнома тузиш


Жисмоний шахс томонидан хизматлар кўрсатиш бир марталик хусусиятга эга бўлиши кераклиги, унда меҳнат шартномасининг белгилари бўлмаслиги кераклигини инобатга олиш лозим.

Кузатув кенгаши аъзолари ва раисининг чет эл сафари


Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир.

Ишдан бўшатишдаги тўловларнинг солиқ оқибатлари


Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар солиқ тўловчининг бошқа даромадларига киради.

Корхона тадбир ўтказиб, мижозлари учун совғалар тарқатмоқчи


Мазкур ҳолатда солиқ оқибатлари товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши ёки оқламаслигига боғлиқ.