Жавоб берамиз

ЖШДС

Ходим фарзандларининг боғча пулини корхона ҳисобидан тўлаш ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари бўлган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзини қўллаш


Йўқ, ушбу ҳолатда ЖШДС бўйича солиқ имтиёзи кўзда тутилмаган.

Ўзини ўзини банд қилган шахс билан шартнома тузиш


Жисмоний шахс томонидан хизматлар кўрсатиш бир марталик хусусиятга эга бўлиши кераклиги, унда меҳнат шартномасининг белгилари бўлмаслиги кераклигини инобатга олиш лозим.

Кузатув кенгаши аъзолари ва раисининг чет эл сафари


Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир.

Ишдан бўшатишдаги тўловларнинг солиқ оқибатлари


Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар солиқ тўловчининг бошқа даромадларига киради.

Корхона тадбир ўтказиб, мижозлари учун совғалар тарқатмоқчи


Мазкур ҳолатда солиқ оқибатлари товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши ёки оқламаслигига боғлиқ.

Хизмат сафарига юборилган ходимларни овқат билан таъминлаш


Агар корхона ходимларини озиқ-овқат билан таъминлаш учун овқатланиш корхонаси билан шартнома тузган бўлса, ходимларнинг овқатланиш қиймати жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади, яъни унинг меҳнати учун тўловнинг бир қисми ҳисобланади ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади.

Жисмоний шахс мулкий даромадини ШЖБПҲга йўналтирмоқчи


Юридик шахс ҳисобланган солиқни фақатгина бюджетга ўтказади, жисмоний шахс ўз даромадини  ШЖБПҲга йўналтириши мумкин.

Геология соҳасида чет эллик мутахассиснинг иш ҳақидан тўланадиган солиқ мажбуриятлари


Чет эллик ходимнинг даромадидан 12% жисмоний шахслар даромад солиғи ушлаб қолинади, шунингдек, улар учун алоҳида ҳисобот шакли мавжуд эмас (ҳисобот пакети коди — 11101_18).

Ходимларга амалга ошириладиган тўловларнинг солиқ оқибатлари


Ушбу тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва ходимларнинг бошқа даромадлари бўлиб, ЖШДСга тортилади.

Товар кўринишидаги қарзни пул билан қайтаришда солиқ оқибатлари келиб чиқадими


Сизнинг вазиятингизда таъсисчи даромад олган деб ҳисобланмайди, у корхонага товар билан берган қарзини шу суммада пул кўринишида қайтариб олган.

Ходимларга транспорт ва овқатланиш харажатлари қоплаб берилиши ЖШДСга тортилади


Озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига киради.

УФни ТМЗ билан шакллантиришда ЖШДС тўланадими


Жисмоний шахснинг пулсиз шаклда киритадиган улуши унинг даромади ҳисобланмайди ва унга ЖШДС солинмайди.

Хизмат сафари харажатлари бўйича солиқ оқибатлари


Агар амалга оширган тўловларингиз ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, улар ходимнинг даромади деб қаралмайди. Бунда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.

Боғчага йўлланмани чегирма билан беришда ЖШДС


Корхона томонидан ишчи-хизматчиларга боғчага йўлланмани чегирма билан бериш натижасида улар учун ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқади.