Жавоб берамиз

ЖШДС

Ходимлар хизмат вазифаларини бажаришлари учун уяли алоқа хизматларини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари


Корхонада хизмат вазифаларини бажариш учун уяли алоқа телефонларидан фойдаланиши керак бўлган ходимлар рўйхатини кўрсатган ҳолда буйруқ расмийлаштириш лозим.

Жисмоний шахс корхона УФидаги улушини акциялар билан олиб чиқиб кетишида солиқ оқибатлари


Таъсисчи корхонадан ўз улушини олиб чиқиб кетаётганида, унга улушнинг ҳақиқий қиймати тўлаб берилиши керак.

Жисмоний шахс кўчмас мулкни сотишининг солиқ оқибати


Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мулкий даромадларга киради ва солиққа тортилади.

Жисмоний шахс юридик шахс УФдаги улушни чет эл корхонасидан сотиб олишда солиқ оқибатлари


Юридик шахс устав фондидаги улуш чет эллик корхона томонидан бошқа юридик шахсга ёки норезидент бўлган жисмоний шахсга ёхуд Ўзбекистон Республикаси резидентига реализация қилинган бўлса, бунда норезидент даромадига солинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари СК 356-моддасига кўра аниқланади.

Жисмоний шахсдан товар сотиб олишнинг таваккалчилиги


Жисмоний шахсга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ТМЗларни сотишдан олинадиган даромадлар ЖШДСга тортилмайди.

Устав фондидаги улушни пул кўринишида олиб чиқиб кетиш


Йўқ, ушбу ҳолатда корхона ва таъсисчида солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Касаба уюшмалари томонидан ходимларга қилинган харажатларнинг ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари


Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва солиққа тортилмайди.

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига тўлов тўланишининг солиқ оқибатлари


Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган шахсларга бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдоридаги тўловлар ушбу жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайди.

Пуллик қарзни хом ашё билан қайтаришда солиқ оқибатлари


Жисмоний шахс ўзига тегишли мол-мулкни корхона олдидаги қарзини ёпиш учун берса, бунда қарз суммаси ва мол-мулк қиймати бир-бирига тенг бўлса, томонлар учун солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларининг солиқ оқибатлари.


Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси солиқ солиш мақсадида ходиманинг даромади ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.

Туберкулез касаллигини даволаш учун берилган моддий ёрдам суммасининг солиқ оқибатлари


Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган моддий ёрдам суммаларига солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда ЖШДС солинмайди.

Корхонанинг ходимларни малакасини ошириш харажатлари уларнинг даромади сифатида қараладими


Корхона томонидан ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари ушбу ходимларнинг даромади сифатида қаралмайди, демак, ЖШДСга тортилмайди.

Вақтинча мехнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича солиқ оқибатлари


Ходимнинг бошқа даромадларига ЖШДС солинади ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисобланади

Таъсисчига дивидендлар тўланганида солиқ ҳисоботи


Корхона таъсисчисига дивиденд тўлаганида, солиқ агенти сифатида ушбу дивиденд суммасини солиққа тортиши лозим.

Корхона тугатилаётганида дивидендлар ва улардан солиқ вужудга келиши эҳтимоли


Таъсисчига қайтарилаётган соф активлар қийматидаги улушининг устав фондидаги улуши суммасидан юқори қисми дивиденд деб эътироф этилиб, солиққа тортилади.