Жавоб берамиз

ЖШДС

Жисмоний шахс мол-мулкини корхона устав фондига киритишида солиқ оқибатлари


Жисмоний шахс хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар даромад солиғига тортилмайди.

Шахсий автомобилдан хизмат ишларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш ва КПКга бензин сотиб олишнинг солиқ оқибатлари


Қонунчиликда назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган хизмат ишларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар) жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайди.

Бола ой ўртасида 16 ёшга тўлса, ёлғиз она учун имтиёзни қўллаш


Экспертнинг фикрига кўра, солиқ имтиёзини қўллаш учун сиз февраль ойи учун имтиёзли даромад суммасини кунлар бўйича ҳисоблашингиз керак.

Хусусий мактаб учун тўлов қилинганда ЖШДС бўйича имтиёз


Фарзандларига нодавлат мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар ЖШДСдан озод этилади.

КПК бўйича харидлар тасдиқланмаганида солиқ оқибатлари


Агар раҳбат КПКдаги пул маблағларининг ишлатилиши ҳақида ҳисобот топшириб, харид чекларини тақдим эта олмаса, ишлатилган пул маблағлари раҳбардан ундирилиши ёки раҳбарнинг моддий наф тарзидаги даромади тан олиниб, ушбу суммалар ЖШДСга тортилиши керак.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга тўланадиган субсидия


Субсидия ногирон ходимларга эмас, балки ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ажратилади. Қарорда олинган субсидиялар ногирон ходимларга тўлаб берилиши кераклиги ҳақида сўз юритилмаган.

Корхонанинг реклама акциялари ҳисобини юритиш


СК 369-моддаси 2-қисми 14-бандидаги ёпиқ рўйхат талаблари бажарилаётган бўлса, у ҳолда акция сотувни оширишга қаратилган, бу мижозларнинг фаоллигини акс эттирувчи тадбир дастури бажарилиши билан тасдиқланади – бундай акция доирасида мол-мулкнинг берилиши жисмоний шахснинг даромади деб тан олинмайди. 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мулкий даромадларнинг акс эттирилиши


Мулкий даромадлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида ва ушбу Ҳисоб-китобга 6-иловада акс эттирилади.

ННТнинг вакиллик харажатлари


Вакиллик харажатлари ЖШДС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини юзага келтирмайди.

Адвокатлик тузилмаларида ҚҚС


Адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганларида ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхат ҳисобига туришлари шарт.

Устав фондидаги улушни оширишнинг солиқ оқибатлари


Корхонанинг устав фондидаги таъсисчи улуши оширилганида корхона ва таъсисчи учун солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Жисмоний шахс юридик шахсга чорва молларини сотганида ЖШДС ва бу олди-сотдини расмийлаштириш


Сизнинг вазиятингизда ЖШДСни ҳисоблаш, жисмоний шахсдан ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш солиқ агенти бўлмиш юридик шахс томонидан амалга оширилади.

Жисмоний шахсдан кўчмас мулк ижарага олинганида солиқ оқибатлари


Солиқ оқибатлари кўчмас мулк ижараси муддатига боғлиқ эмас. Кўчмас мулк ижарага олинганида кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилмайди.

ШЖБПҲга бадалларни тўлаш


Иш берувчи мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини қонунчиликка мувофиқ ҳисоблабёзилган ЖШДСни тегишли суммага камайтириш ҳисобига ҳар ой тўлаб боради.

Жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олиш


Жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришда ЭҲФни тақдим этмайдилар.