Жавоб берамиз
Айланмадан олинадиган солиқ
Асосий восита сотилганда ЭҲФни расмийлаштириш
Асосий восита сотилганда айланмадан солиқ солиш базасига фақат сотишдан олинган даромад қўшилади, сотиш қиймати эмас.
Асосий воситаларни сотишда айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда жами даромад таркибига асосий воситаларни сотишдан олинган даромад (фойда) киритилади.
Лойиҳа ташкилоти учун айланмадан олинадиган солиқ
Бош лойиҳалаштирувчи ташкилот корхонангиз томонидан бажарилган хизматлар бўйича солиқ тўламайди, факат ўз кучи билан бажарилган хизматлар ҳақидан айланмадан олинадиган солиқ тўлайди.
Корхона ҳисоб рақамига пул киритишнинг солиқ оқибатлари
Корхона директори томонидан ҳисоб рақамга китирилган пул маблағи солиққа тортилиши ёки тортилмаслиги, пул қандай асос билан киритилганлигига боғлиқ.
Айланмадан солиқ бўйича имтиёзни қўллаш имконияти
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз НКМ аппарати орқали қўлланилмайди. У солиқ ҳисоботини тақдим этишда қўлланилади.
ЯТТнинг айланмадан олинадиган солиқ тўлаши
ЯТТ томонидан олинган даромад декабрь ойи давомида 100 млн сўмдан ошган бўлса, бу ойда у икки хил - 100 млн.сўмга етмаган даромади бўйича қатъий белгиланган миқдорда солиқни, ҳамда даромад суммасининг 100,0 млн сўмдан ошган қисмидан айланмадан олинадиган солиқни тўлайди.
Айланмадан солиқни тўлашга ўтиш
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 1 млрд. сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бўлишлари мумкин.
Чет эл корхонасининг филиалига бинони ижарага беришда айланмадан солиқ
Айланмадан солиқ тўловчи бўлган корхона чел эл корхонасининг филиалига бинони ижарага берса, ҚҚС тўламайди.
Акциялар эмиссияси бекор қилинишининг солиқ оқибатлари
Акциядорларнинг розилиги билан ушбу суммаларни корхона даромадга олганида, мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад деб тан олиниб, солиқ оқибатлари вужудга келади.
Суд ажрими натижасида корхонага қайтарилган тўловнинг солиқ оқибатлари
Бирлаштириш (қўшиб олиш) шаклида қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворис – юридик шахсни солиққа тортиш
Чакана савдо билан шуғулланувчи ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни 2020 йилда 4 фоизли ставкада тўлайдими ёки 2 фоизли ставкадами? Агар ЯТТ 4 фоизли ставкада айланмадан солиқ тўлаши лозим бўлса, у ҳолда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб 2 фоизли ставкада айланма солиғи тўлаши мумкинми?
Агар ЯТТ аҳоли сони 100 минг кишидан кам аҳоли пунктларида чакана савдо фаолиятини амалга оширса, у айланмадан олинадиган солиқни 2 фоизли ставкада тўлайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter