Жавоб берамиз

Умумий саволлар

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарлар


Агар товарларингиз рақамли маркировкаланадиган товарлар таркибига кирмаса, бу ҳақда солиқ органига жавоб хати ёзишингизни ва унга импорт шартномаси нусхасини илова қилишингизни тавсия қиламиз.

Тузатилган ЭҲФ расмийлаштирилганда, солиқ ҳисоботини қайта тақдим этиш


Тузатилган ЭҲФ расмийлаштириш натижада солиқ базаси ўзгармаса, солиқ ҳисоботини қайта топшириш корхонанинг хақи, мажбурияти эмас.

Камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими


Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш молиявий санкцияларга кирмайди.

Қандай мол-мулк ижараси “E-ijara” тизимига рўйхатга қўйилиши шарт


Кўчмас мулкдан ва транспорт воситаларидан бошқа мол-мулк ижараси “E-ijara” тизимига рўйхатга қўйилиши кераклиги белгиланмаган.

Қайта ҳисоботда йўл қўйилган хатолик натижаси


Йил охирида тўғри киритилган охирги ҳисобот январь ойи ҳисоботини бекор қилмаган, унинг ўрнини босмаган, шунингдек ўзгартирилган (тузатувчи) ҳисобот ҳам эмас.

Касса қолдиғи лимитининг бузилиши


Касса операцияларини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади .

ККМни рўйхатдан чиқариш шарт


Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишдан чиқариши шарт.

Солиқ аудити ўтказилганда текшириладиган давр


Агар корхонада 2024 йилда солиқ аудити ўтказилса, у 2021-2023 йилларни қамраб олиши керак, 2019 ва 2020 йиллар текширилмайди.

Текширувдан олдинги таҳлил


Қўшимча ҳисоблаш айнан қайси ҳисобварақ-фактуралар билан боғлиқ эканлигини аниқлашни тавсия қиламиз.

СК 227-1-моддасига кўра солинадиган жарима


Бу модданинг иккала тилдаги таҳрири айнан бир маънони беради, номутаносибликлар йўқ.

Касса операцияларини юритиш тартибини бузишда жарималар


Назорат-касса техникасининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уни қўлламасдан савдони амалга оширганлик беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ назорати турларининг битта даврни қамраб олиши


Камерал солиқ текшируви Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган (одатда 5 йил) даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

Солиқ аудитини ўтказиш муддатлари


Солиқ аудити ўтказиш муддати, солиқ органининг бу ҳақдаги тегишли хабарнома ва буйруқларида кўрсатилади.

Айнан бир давр ва предмет бўйича солиқ текшируви ўтказилмаслиги


Бизнес-омбудсман ушбу масалада солиқ тўловчиларни ҳамма солиқ текширувларидан ҳимоя қилади, унинг фикрига кўра Низом 28-бандида белгиланган чеклов ҳамма солиқ текшируви турларига, жумладан камерал солиқ текширувига ҳам тегишли.

Tax Gap тизими тўхталиши нимани ўзгартиради


Шу ҳафтадан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларда солиқ узилиши коэффициенти акс эттирилмаяпти